Андижонда кўппартиявийлик тизимини ривожлантириш истиқболларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди

28.04.2018, 15:03

Андижонда кўппартиявийлик тизимини ривожлантириш истиқболларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси томонидан “Партиялараро баҳс-мунозаралар ва рақобатни ошириш-кўппартиявийлик тизимини ривожлантиришнинг муҳим шарти” мавзуида семинар-тренинг ташкил этилди.  

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлинмаси мутахассислари ҳамда O‘zLiDeP вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари аппарат ходимлари иштирок этди.

–Мамлакатимизда кўппартиявийлик тизимини шаклланиши  демократиянинг мустаҳкам асосини яратди, – дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Тоҳиржон Толипов. – Бугунги семинарда мавзу юзасидан тингланган мутахассислар фикри иштирокчиларда бу борада маълум кўникмаларнинг ортишига хизмат қилди.

Семинар давомида қатнашчилар ўртасида ўтказилган гуруҳлараро тренинг машғулотлари уларда депутатлик сўровлари, депутатлик эшитуви, сессияга масала киритиш каби кўппартиявийлик тизимини шакллантирувчи тушунчаларни янада мустаҳкамлади.

–Семинарда маърузадан кўра, амалий машғулотда мавзу доирасидаги билимларга кўпроқ эга бўлдим, – дейди партия Олтинкўл туман Кенгаши аппарат раҳбари Хуснора Абдуллаева. – Очиғи, мана шундай машғулотларга асосий эътибор қаратилса, парртиявийликнинг аҳамияти борасида салоҳиятимиз ўсади.

Равшанбек Абдураҳмонов,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

ҳузуридаги СТМ раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    837
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Маликахон жалолова2018-05-07 17:17:18

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси томонидан “Партиялараро баҳс-мунозаралар ва рақобатни ошириш-кўппартиявийлик тизимини ривожлантиришнинг муҳим шарти” мавзуида ўтказилган семинар-тренинг жуда қизиқарли хамда мароқли ўтди деб ўйлайман . Айниқса назорат-тахлил,депутатлик сўрови, сессияга масала киритиш бўйича ўтказилган тренингларда хамма фаол иштирок этдиб ўзларнинг фикрларини ва саволларига қониқарли жавоблар олинди ушбу семинар тренинглар кўпроқ ўтказилиши тарафдориман.


Гулматова Мухаррам2018-05-02 14:03:39

семинар тренинг ижрочи котиблар учун тез тез щтказилиб туришини хохлардим


Зухра Хайдарова 2018-05-02 13:18:52

Семинар-тренинг тарзида ўтказилган ушбу тадбир хамма иштирокчилар учун жуда қизиқарли хамда мароқли ўтди деб ўйлайман . Айниқса назорат-тахлил,депутатлик сўрови, сессияга масала киритиш бўйича ўтказилган тренингларда хамма фаол иштирок этди.


Muhammadortiqali2018-05-01 15:17:46

Assalomu alaykum xurmatli yurtdoshlar. Xech bir demokratik davlat yo'qki siyosiy partiyalar mavjud bo'lmagan siyosiy partiya demokrstiyaviy tuzumning asosiy omillaridan biri xisoblanadi. Yurtimizda 4-siyosiy partiyalar mavjud ularni nufuzini, obro'si va vakolat darajasini yuksaltirmasdan turib raqobat haqida gap so'z bo'lishi mumkun emas. Mening shaxsiy fikrimcha bizdagi siyosiy partiyalar orasida raqobat deyarli yo'q dunyodagi barcha siyosiy partiyalarni asosiy maqsadi bo'lmish davat boshqaruv o'rni uchun kurashni partiyalarning bir biriga muholifat ekanlikini shaxsan kuzatmaganman. Raqobatda yuksalishing yagona omili xalq ishonchini qozonish. Partiyalar siyosiy faolliki, partiyalarning maqsad va ustavlarini xalqga yetkazish va 4-siyosiy partiya maqsad va dasturlaridagi kamchiliklarni ko'rsatib berish va ularni tuzatishda jonbozlik ko'rsatish zarur. Siyosiy partiyalardan saylangan deputatlar orasidaham raqobat detarli sezilmaydi hattoki saylangan deputat shu 4-yilda o'zi saylangan hududga bormagan va aholi kim deputat ekanlikini bilmaydigon vaziyatlarham uchrab turgani va odamlar orasida hanuzgacha partiyalarga ishonch yo'q ekanliki afsuski haqiqat. 4-siyosiy partiya qachon bir birlarini kamchiliklari va o'z yutuqlari haqida odamlarga nimanidur yetkazgan. Hanuzgacha senariy asosidagi treninglar, video selektorlardaham amaldorlarga oldindan reja asosida tayinlangan insonlar va senariylashtirilgan savollar va qarsaklar, vazir, hokim yoki preziendt uchun ochiq muloqotlardagi taynlangan shaxslar nutqi va shularni ommaviy axborot vositalari, internetda ko'rgazma sifatida qo'yib kelayotgan va bunga guhov insonlar qanday siyosiy partiyaalar yana ishonsin. Siyosiy pariyalar bir birlari bilan raqobat qilmas, fuqarolarga o'z pariya dasturi, ustavi va imkoniyatlari haqida yetkazmas va saylangan deputati odamlar dardu muammosini bartaraf etmas ekan 4-siyosiy partiya bir birlari bilan liderlikni va boshqaruv o'rganlaridagi o'rinlarni talashmas ekan hammasi birlashib yagona partiyaga aylanishi yoki o'z siyosig pozitsiyalarini odamlar orqali hukumat uchun kurashishi kerak bu haqiqiy demokratiya bo'ladi odamlarni ishontir, ularga sharoit yarat, adolatli bo'l va hukumronlik qil. Siyosiy partiyalarimiz fuqarolarni ishontira olsagina va partiya maqsad vazifalari odamlar kelajak uchun rejalari bilan hamohang bo'lsagina raqobat va yuksalish bo'ladi. Avval oyga chiqish kerakda va odamlarni oyga olib chiqish vadasini berish kerak yerda turib oyga olib borish haqida xalqni aldamasdan.


Ф.Қаюмов-Учқудуқ партия фаоли2018-04-30 17:02:10

Кўппартиявийлик тизими юртимизда демократиянинг бир кўриниши. Шу каби семинар-тренингларни кўпроқ ўтказиш тарафдориман. Бу партиялар-аро рақобатни кучайтиришда муҳим ҳисобланади.


Гулмира Амирова СТМ2018-04-30 12:45:37

Хурматли Пезидентимизнинг Олий Мажлис палаталари Сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари иштирокида ўтказилган видеоселиктор йиғилишидаги маърузаларида алоҳида урғу берганларидек. Депутат – фикри зикри билан халққа энг яқин одам, доимо эл-юртнинг ташвиш ва муаммолари билан яшайдиган, катта билим ва тажрибага эга бўлган шахс бўлиши шарт. Шундай экан бугунки кўп партиявийлик шароитида сиёсий партиялардан сайланган депутатлар уларнинг сиёсий савияси партияларнинг мавқейини белгилайди.


Астонов Қобил Насриддинович O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши аппарати раҳбари в.б2018-04-30 11:55:10

Мана шундай семинарларни кўпроқ ўтказиш керак. Асосан амалий машғулот тарзида ўтса, мавзуга доир билимлар шунча ошиб боради. Кўп партиявийликнинг аҳамияти жамиятда жуда муҳим.


Гурлан тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими БПТ2018-04-30 10:12:38

Кўппартиявийлик тизимини ривожлантиришда мана шундай семинар-тренинглар ўтказилиши жуда муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатимизда қарор топган кўппартиявийлик тизимини ривожлантиришда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш лозим.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+