Референдумда O`zLiDePдан иштирок этадиган кузатувчилар учун ўқув-семинар ўтказилмоқда
18.04.2023, 17:27
“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш жараёнида иштирок этадиган O`zLiDeP кузатувчилари учун 5 кунлик ўқув-семинари ўтказилмоқда.
Семинарда референдумни ўтказиш жараёнида партия кузатувчиларининг иштироки ва вазифалари юзасидан фикр- мулоҳазалар билдириб ўтилди. Унда Марказий сайлов комиссияси аъзолари, соҳа мутахассислари, Қонунчилик палатаси депутатлари ўз маърузалари билан қатнашяпти.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи комиссиялар ва уларнинг фаолияти асослари, референдум ўтказувчи участка комиссиясининг овоз бериш кунидаги фаолияти ва уни самарали ташкил этиш, ушбу жараёнида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчилари ҳамда маҳаллий кузатувчиларнинг иштирок этиш тартиб-қоидалари каби масалаларда маърузалар қилинмоқда.
Семинарда Референдумда партия кузатувчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва улар фаолиятининг алоҳида хусусиятлари борасида батафсил тушунчалар бериб ўтилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
-
Она тилим ўлмайди
18.10.2023, 17:36
-
Янги таҳрирдаги Конституция ўқитилмоқда, ўрганилмоқда
05.09.2023, 16:35
-
Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
16.08.2023, 09:45
-
Депутатлар фаолиятини жонлантиришга қаратилган амалий семинар ўтказилди
27.01.2023, 18:10
-
Ўқув-семинарнинг навбатдагиси Мурожаатномада хотин-қизлар йўналишидаги устувор вазифаларга бағишланди
27.01.2023, 18:03
Фикрингизни қолдиринг