Она тилим ўлмайди

18.10.2023, 17:36

Она тилим ўлмайди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда “Тилга эътибор – элга эътибор” мавзусида маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда партия фаоллари, Ёшлар парламенти аъзолари, ёзувчи ва шоирлар, соҳа мутахассислари иштирок этди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид, Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “XXI asr” газетаси бош муҳаррири Норқобил Жалил, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод ва бошқалар ўзбек тилининг жозибаси, давлат тили сифатида нуфузи ва мавқеини хусусида сўзлади.

Таъкидланганидек, истиқлол йилларида она тилимиз том маънода давлат тилига айланди, нафақат юртимиз, халқаро минбарларда ҳам баралла янграмоқда. Хорижий мамлакатларда тилимизга эътибор ва ўрганишга қизиқиш кучаймоқда.

Давра суҳбатида давлат тилини халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузи, унинг бошқа тиллар билан алоқалари, хорижда истиқомат қилувчи ватандошлар ва ўзбек тилини ўрганиш истагида бўлган чет эл фуқаролари учун дарсликлар ва электрон дастурларни ишлаб чиқиш, ўргатиш бўйича махсус курсларни ташкил этиш жоизлиги билдирилди. Ушбу масалалар атрофлича муҳокама қилинди ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Насимжон АЛИМОВ,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

Сиёсий таълим маркази раҳбари

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    317
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+