Эскича иш услубидан қочиб, амалий ишларга ўтиш вақти келди, дейишмоқда БПТ аъзолари

05.05.2018, 13:07

Эскича иш услубидан қочиб, амалий ишларга ўтиш вақти келди,  дейишмоқда БПТ аъзолари

Бошланғич партия ташкилоти сиёсий кучнинг халқ билан боғлайдиган, ғоявий мақсадларини тарғиб қилишда асосий рол ўйнайдиган  муҳим қуйи бўғин ҳисобланади. Чунки содир бўлаётган сиёсий вазиятга холисона баҳо берадиган, халқни қийнаб келаётган, тараққиётга тўғаноқ бўлаётган барча муаммоларни бартараф этишга астойдил киришадиган ҳам айнан шу партия қуйи тузилмаларидир.

Шуқтаи назардан етакчи қанчалик изланувчан бўлса, қуйи бўғин томонидан амалга оширилаётган ғоявий-сиёсий, ташкилий-партиявий ишлар шунчалик самара беради. Доимо элнинг дарду ташвишлари билан яшаб, юзага келаётган муаммоларни бартараф этишда ташкилотчилик қилаётган фаолларимизнинг фидокорликлари боис партиямиз нуфузи йилдан-йилга ортиб бораётир.   

        Бугун вилоятимизда 1018 та бошланғич ташкилот бўлиб, улар атрофида 25 минг 959 нафар партия аъзолари бирлашган. Ҳозирга қадар 850 та бошланғич партия ташкилотида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилди. Ҳисобот даврида қуйи бўғинлар сони 22 тага кўпайди. Ошкоралик, ўз-ўзини танқид ва таҳлил қилиш асосида ўтказилаётган йиғилишларда эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган хато ва камчиликлар ошкора айтилди. Партия ишига садоқати, ташаббускорлиги, изланувчанлиги билан барчага ўрнак бўлаётган партия фаоллари етакчиликка сайланди. Чунки сиёсий етуклик ва фаоллик партиявий фаолиятнинг асосини ташкил этади.

Меҳриноз  Мейлиева  Деҳқонобод Калийли ўғитлар заводи бошланғич партия ташкилоти етакчилигига қайта сайланди. Бўлиб ўтган йиғилишда партия аъзолари етакчининг билимдонлиги, мунтазам равишда корхона ишчи-хизматчилари ва туман аҳоли ўртасида олиб борилаётган ғоявий-сиёсий ишларнинг ташкилотчиси, жамоа манфаатини доимо ўз манфаатидан устун қўяётганлигини алоҳида таъкидладилар.  Хусусан, ўтган даврда БПТ раисининг ташаббуси билан корхона ишчи-хизматчилари ўртасида ўндан ортиқ сиёсий-ўқувлар ташкил этилди. Мазкур тадбирларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилмоқда. Туман аҳолиси кўпчилик ҳолларда БПТга турли масалаларда мурожаат этишади. Ёшларни тадбиркорликка йўналтиришда ҳунармандчилик мактабларини ташкил этиш, лалмикор майдонларда нўхат, мош ва йўнғичқа уруғи етиштириш, коврак билан шуғулланадиган оилавий тадбиркорларга кўмаклашиш, хотин-қизлар ўртасида гиламчилик, зардўзлик, каштачиликни янада ривожлантириш  мақсадида “Касб-ҳунар ўргатиш марказлари” ишини янада ривожлантириш борасидаги амалий таклифлари ўз самарасини бермоқда. Юздан ортиқ партия аъзоларининг ҳар бири партиявий топшириқлар билан қамраб олинган. Мазкур қўйи бўғинда тумандаги бошланғич ташкилотларинг амалий семинарини ўтказишни режалаштиряпмиз.

Қарши шаҳридаги “Санам” МЧЖ бошланғич партия етакчиси Ҳалима Ёқубова ҳам партиямиз ишининг жонкуярларидан саналади. 160 нафар аъзоларни ўзида мужассам этган мазкур қуйи бўғин фаолияти ҳам бугунги кун талаблари жавоб беради. Хайрли ишлар, бандлик ва фаровонликни янада яхшилаш борасидаги амалий таклифлар бор. Бу ерда ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш, шаҳардаги хотин-қизларни касаначилик орқали иш билан таъминлаш, спорт тўгаракларига жалб этиш борасида бир қатор ишлар қилинди.

Миришкор туман Пахта тозалаш ОҲЖ БПТ етакчиси Жамшид Боймуродов ҳам партия ишини кун сайин жонлантиришга астойдил ҳаракат қилиб келаётган фаоллардан. Мазкур қуйин аъзоларининг кўмаги билан  туман далаларига қизил қалампир ва айсберг карами етиштириш ишлари ривожлантирилмоқда. 28 миллат ва элатлар истиқомат қилаётган мазкур туманда миллий маданий марказлар ишини ривожлантириш, фольклор-этнографик ансамбллар фаолиятини бугунги кун талаблари даражасида ташкил этилишга эришиш, миллатлараро дўстлик ва тотувлик таъминлаш борасидаги маънавий-маърифий ишларда ҳам БПТ аъзолари фаол қатнашишаяпти. Аҳолини қийнаб келаётган ўндан ортиқ долзарб муаммолар туман кенгашига тақдим этилган ва  уларнинг аксарияти ижобий ҳал этилган.

Аммо қуйи бўғин ишига эътиборсизлик билан қараб, йиғилишарни ўз вақтида ўтказмаган, партиявий фаолиятдан йироқ етакчиларимиз ҳам йўқ эмас. Уларнинг 78 нафаридан воз кечдик. Биз сон кетидан қувиш билан ҳеч нарсага эриша олмаймиз. Фақат амалий ишларгина партиямиз нуфузини янада сарбаланд этади. Етакчиларнинг сиёсий билимлари ва амалий иш тажрибасини янада ошириш тинимсиз изланишимиз керак. 

  Амалий ишлар вақти келганлигини партия аъзоларимиз, етакчилар тушуниб етишлари, ўз фаолиятларида кескин бурилиш ясашлари  керак. Чунки бу давр талаби. Шу нуқтаи назардан “Обод қишлоқ” дастури ва “O‘zLiDeP – томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳалари доирасидаги ишларда партиямиз етакчилари ташаббус кўрсатяпти. Зотан, бугун биз халқнинг орзу-умидлари, ташвишлари билан жиддий шуғулланиб, уларни ўз ғояларимизга ишонтира олсак, одамлар ортимиздан эргашади, бизга ишонади.           

Алибек РАҲМАТОВ,

 O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

 БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    2573
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-26 00:26:35

Бошланғич партия ташкилоти ғоявий мақсадларини тарғиб қилишда асосий рол ўйнайдиган муҳим қуйи бўғин ҳисобланади ва бу борада қиладиган ишларимиз хали жуда кўп. Муаммоларни бартараф этишда фаол ташкилотчилари бўлган БПТ етакчиларини сиёсий билимларини янада оширишда тинимсиз изланишимиз керак деб ҳисоблаймиз.


Бобоев Акмал Гузари-Шодмир БПТ раҳбари 2018-05-16 09:25:26

Албатта енди мудроқликдан уйғониб аниқ амалий ишлар билан шуғулланиш даври келди. Замон билан ҳамнафас булиб яшаш бизни янги марралар сари етаклайди. Барча партиядошларимга туман, шаҳар, вилоят сийсиё Кенгаш ходимларига янги зафарлар тилаб қоламан.


Т.Сафаров Боғчакалон БПТ раиси ,туман Кенгаши депатати2018-05-08 12:21:07

БПТ раисларини вақти вақти билан рагбатлантириш тушумларнинг қанчадир микдорини БПТларда колдирилса БПТларнинг иши жонланиб партиянинг обруси кутарилар эди


Қашқадарё вилояти Кенгаши аппарат раҳбари - А.Шеров2018-05-07 19:13:26

Фаолиятимизни янада юксалтириш, партиямизни нуфузини янада ошириш асосий мақсадимизга айланган


Тўйчибоева Феруза Андижон вилояти Кенгаши референти2018-05-07 16:38:45

Бошланғич партия ташкилоти раисларини янада кўпроқ партия билан хамкорликда ишлаши учун ва аъзолар сонини кўпайтиришида алохида ўқувлар ташкиллаштириш ва лойихалар ишлаб чиқиш керек шунда БПТ раислари кўпроқ партиямиз билан аълоқада бўлишга харакат қилади


Зебинисо Қурбонова 2018-05-07 15:46:03

Ҳисобот-сайловларида БПТ етакчиларини партияга жанкуяр, мехнаткаш ва албатта билимдон шахслардан сайлашимиз лозим. БПТ лар Кенгаш ишларини амалга оширадиган, электоратимиз манфаатларини куллаб кувватлайдиган уларга амалий ердамлар курсатишда ёрдамчи куч саналади.


Шухрат Рахмонов Узун туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-07 15:12:32

Бошланғич партия ташкилотларнинг раислари ҳуқуқий-сиёсий саводхонлиги оширсак, партиямиз ривожланади ва нуфузи ошади.


Олтибоев Ўрол,Сурхондарё. партиянинг Мафкуравий,ташвиқот-тарғибот ишлари бўйича бўлим мудири2018-05-07 15:07:12

Ташаббус сўнмасин


Ўлмас Мурадуллаев Кат. шахар Кенгаши Кундалик Савдо МЧЖ БПТ раиси2018-05-07 14:41:50

Бошланғич партия ташкилоти сиёсий кучнинг халқ билан боғлайдиган, ғоявий мақсадларини тарғиб қилишда асосий рол ўйнайдиган муҳим қуйи бўғин ҳисобланади. Тараққиётга тўғаноқ бўлаётган барча муаммоларни бартараф этишга астойдил киришадиган ҳам айнан бошланғич партия қуйи тузилмаларидир.


Қахрамон Назаров Денов туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-07 12:49:53

Бошланғич партия ташкилотларида хар йили хисобот сайловлар ўтказилади. Бу хисобот сайловлар БПТраисларини янада кўпроқ ишлашга ундайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+