“Тинчликни асраш барчамизнинг вазифамиз”, дейди юнусободлик фронторти хизматчиси (ВИДЕО)

07.05.2018, 19:18

“Тинчликни асраш барчамизнинг вазифамиз”,  дейди юнусободлик фронторти хизматчиси (ВИДЕО)

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ва Юнусобод туман Кенгашлари ҳамда Чинобод сиҳатгоҳи билан ҳамкорликда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.   

Тадбирда партия фаоллари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар туман Кенгашларига O‘zLiDePдан сайланган депутатлар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронторти хизматчилари, Ўзбек миллий академик театри вакиллари, эстрада хонандалари иштирок этди.

– Мен бундай тинчлик ва осойишта кунларни кўраман, деб ўйламаган эдим, – дейди, 90 ёшни қаршилаган уруш фахрийси, фронторти хизматчиси Санобар Шералиева. – Ҳозирги осойишта ҳаётимиз ўз-ўзидан бўлмаган уни сақлаш ва ардоқлаш барчамизнинг бурчимиз, айниқса, болаларимиз бу йўлда бир куч бўлиб хизмат қилиши керак.

Тадбир давомида фахрийларимизга партиямиз томонидан эсдалик совғалари улашилди.  

Мурод ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1745
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Яккасарой туман Н.Файзиева2018-05-12 14:00:08

9 май ғалаба байрами билан юртимиздаги барча иккинчижахон уриши қатнашчиларини байрам билан табриклайман


Яккасарой "Авилон ФС"БПТ2018-05-12 13:58:52

Байрам хаммага муборак булсин


Яккасарой туман Кенгаши Раиси А.Некбаев2018-05-12 13:58:06

УзЛиДеПда бундай тадбирлар кўплаб ўтказилмоқда. Фахрийларимизни қадрлаш бизнинг бурчимиздир. Уларни эзозлайлик


Яккасарой туман Кенгаши Д.Норматова2018-05-12 13:57:02

Иккинчи жахон урушида қон кечиб, тинчлигимиз учун курашган ота-боболаримизнинг жасорати мангу. Ғалаба билан хаммани табриклайман


Яккасарой туман Кенгаши "МАР" БПТ 2018-05-12 13:55:48

9 май – Хотира ва қадрлаш куни хар бир хонадонга бирдамликни олиб келсин


ЎзЛиДеП Қизириқ туман Кенгаши Полвонтош мфй БПТ раиси Собир Тўлаганов2018-05-08 17:04:08

Уруш қатнашчиларининг холидан хабар олиш уларни байрам муносабати билан уйиштирилаёдган тадбирлар ёрдамида ёшларга улар томонидан қилинган ишларни айтиб бериш ва тушунтириш уларни ватанга бўлган мухабатини янада оширади.


O`zLiDeP Қизириқ туман Кенгаши депутати Мансур Эшмаматов2018-05-08 16:56:55

Иккинчи жахон уруши қатнашчилари томонидан кўрсатилган қахромонликларни хеч ким унутмайди ва бу инсонлар хамиша кадрланиб эзозланиб юрилади


Эшназаров Мурод партиянинг Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби2018-05-08 15:48:07

Иккинчи жаҳон иштирокчиларининг кўрсатган матонати ва қаҳрамонлиги боис дунё фашизм балосидан халос бўлди.Бунинг қадрига етишимиз лозим.


Турдиев Асадулло Термиз туман Кенгаши ижрочи котиби 2018-05-08 15:46:12

Эртанги байрам билан юртимиздаги барча иккинчижахон уриши қатнашчиларини байрам билан табриклайман


O`zLiDeP Нишон туман Кенгаши ижрочи котиби Қахрамон Бозоров2018-05-08 15:41:13

Хотира- абадий, қадр-муқаддас бу сўзлар бежизга айтилмаган ўтганларни эслаш улар хақига дуо қилиш кексаларни қадрига етиш бу энг олийжаноб фазилатдир десак адашмаган бўламиз,бахтимизга пирибадавлат отахон ва онахонларимиз хамиша соғ-саломат бўлишсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+