O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 3 нафар аёлга ногиронлик аравачаси ҳадя этди

11.05.2018, 17:44

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” 3 нафар  аёлга ногиронлик аравачаси ҳадя этди

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” Ш.Рашидов туманидаги Оқтошота ва Бобур  МФЙдаги боқувчисини йўқотган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар ҳолидан хабар олди.

Тадбир давомида 11 та хонадоннинг ҳар бирига фермер ва ҳомийлар кўмагида 300 минг сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари, 3 нафар аёлга ногиронлик аравачалари топширилди.   

 – Оғир хасталигим туфайли 20 йилдан буён тўшакка михланганман, – дейди Янгиобод кўчаси 23-уйда яшовчи Маърифат Йўлдошева. – Узоқ йиллардан буён ўз ҳовлимга ҳам чиқолмадим. Партия томонидан берилган ногиронлик аравачаси мени ҳаётга қайтарди. Энди тўшакка михланиб, шипга термулиб ётиш йўқ.

Учрашувлар давомида иш излаб юрган 10 нафардан зиёд хотин-қиз фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектларига ишга жойлаштирилди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2264
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мелибоева Маъмура Толиповна Жиззах шаҳар ижрочи котиби2018-05-17 13:25:19

Аёллар каноти томонидан ташкил этилган юқловлар барчамизни барчамизни қувонтиради. Аёллар қанотининг ишларига омад тилаймиз. Барчамизнинг қалбимиздан ватанпарварлик хисси юқолмасин


Салимова Маҳбуба Содиқовна Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам маркази ходими2018-05-17 13:21:55

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан ташкил этилган бундай тадбирларда ижтимоий барчамизни қувонтиради


Жаббаров Умрбек Ражапбаевич ЎзЛиДеП Беруний тумани Кенгаши ижрочи котиби2018-05-15 18:28:14

Савобли ишни ҳар кун ҳар кимга қилишим зарур


O'zLiDeP Томди туман бўлими ижрочи котиби Е.Курманбаев2018-05-15 09:44:24

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан ташкил этилган бундай тадбирларда ижтимоий химояга мухтож аёлларни қўллаб қувватлаш аёлларга берилаётган эътибордан далолат.


Арслонбек Усманов Жиззах вилояти 2018-05-15 08:53:40

Ижтимоий химояга мухтож аёлларни қўллаб қувватлаш бу жамиятда аёлларга берилаётган эътибордан далолат. Аёл муқаддас, аёл она, аёл апа-сингил уларни хар тамонлама қўллаб қувватлаш, ижтимоий ёрдам кўрсатиш хар биримизнинг бурчимиздир.


Руслан Комолов - O'zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши қошидаги "Ёш либераллар клуби" раҳбари2018-05-14 23:21:32

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш - ҳар кимнинг қўлидан келавермайдиган савоб ишдир.


Аёллар масалалари бўйича ЎзЛиДеП Зарбдор туман Кенгаши раиси ўринбсоари, Сабохат Каримова 2018-05-14 14:57:36

Зарбдор туманида "Оила” маркази ўз фаолиятини бошлади. Марказ туман ФХДЁ бўлими биносининг иккта хонасида жойлашган. Гулсара Ҳамзаева марказ раҳбари сифатида иш бошлади.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-05-14 09:19:16

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмак берувчи инсонлар кўпаяверсин


Гулбахор Тўраева бўлим мудири. Қашқадарё2018-05-13 10:38:23

Ногиронлиги бор инсонларга ёрдам қилиш, хаста кўнгилларни шод этиш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиз бўлиши лозим


Абдурахмонова Фотима Махмудовна2018-05-12 21:50:19

Аеллар каноти томонидан ногирон аелларга ва бокувчичини йукотган аелларга амалий ердам бериб бориш асосий вазифаларимиздан бири эканлигини унутмаслигимиз керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+