Каттақўрғонлик 19 ёшли Асолот Шомуродова “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичига йўлланма олди

15.05.2018, 09:32

Каттақўрғонлик 19 ёшли Асолот Шомуродова “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичига йўлланма олди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Каттақўрғон туманида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Танловда ҳудуддаги 30га яқин тадбиркор, ҳунарманд, фермер хотин-қизлар ўзининг ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан қатнашди.

Асолот Шомуродова “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг энг ёш иштирокчиси. У ҳозир 19 ёшда. Танловда қаҳрамонимизнинг қўл меҳнати ёрдамида яратган маҳсулоти ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан муносиб баҳоланди.

– Бўш вақтларимда мунчоқ ва бессер шунингдек, мато, газлама қолдиқларидан санъат асарларини яратаман, – дейди А.Шомуродова. – Чунки аёл тадбиркор бўлса, рўзғор обод бўлади. Шу боис фақат уй юмушлари билан чегараланиб қолмай тадбиркорлик фаолияти билан ҳам шуғулланиб тураман. Партия “Аёллар қаноти”нинг бу ташаббуси эса тадбиркор аёллар сафини янада кенгайишига яхши самара бериши табиий.

Танловда Асолат Шомуродовадан ташқари Шаҳзода Раҳмонова ва Умида Эргашевалар ҳам танловнинг вилоят босқичига йўлланма олдилар.

 Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1751
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-18 22:26:16

Асолот Шомуродова “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг энг ёш иштирокчисига омад ёр бўлсин.


Шарипова Дилбар Худайбергеновна КР Элликқалъа тумани Кенгаш аппарат рахбари2018-05-16 16:15:24

Тадбиркор аёлларнинг кўпайиши юртимизнинг ривожланишида ўз хиссасини қўшишига ишонамиз ва уларни қўллаб-қувватлаймиз .


Диниева Гулистон Курбанбаевна КР Элликқалъа тумани2018-05-16 16:07:14

Барча “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичига йўлланма олган иштирокчиларнинг кийинги ишлариша одамлар тилаб қоламиз.


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-05-16 15:27:24

"Ишбилармон аёл" кўрик- танлови орқали худудлардаги тадбиркор, ишбилармон ва фермер хотин-қизларимизни партия томонидан қўллаб-қувватланиши орқали лойиҳалар давомида янги тадбиркорларни кашф этмоқда.


Ш.Жуллыбаева O‘zLiDeP Тахиатош тумани партия фаоли 2018-05-16 10:51:33

Хойил, 19 ёшли кизимиз “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичига йўлланма олганлиги бу ёшларимизнинг узига булган ишончи ва партиямизга булган муносабати тубдан узгаради ва албатта вилоят боскичида омад тилаймиз.


Арслонбек Усманов, Жиззах вилояти 2018-05-16 08:39:21

Тадбиркор аёлларнинг кўпайиши юртимизнинг ривожланишида ўз хиссасини қўшади. Юртимизда истеъдодли аёлларимиз кўп, уларни қўллаб қувватлаб, рағбатлантирилса келажакда яхши натижаларга эришиш мумкун.


Рузиева Гулбахор OʻzLiDeP Зарафшон шахар булими партия фаоли2018-05-16 06:56:20

Ушбу курик танловнинг бахолаш мезони талабларига танловнинг утказиш услуби умуман мос келмайди. Факатгина кургазма намойиши оркали бахоланади. Биз бу танловда тадбиркорлик сохасини чукур эгаллаган шунингдек,нотиклик кобилияти (Кечаси ким эдигу бугун Ким булдик, мутакиллик туфайли мулкдор булдим каби пурмаьно фикрларни уз фаолиятидан келиб чикиб очиб бериши) хамда замонавий аёл образини яратиши каби танловга куйилган куплаб талаблар бажарилмай колади. Ушбу танловни катта сахнада низом талабларидан келиб чикиб турли хил шартлар оркали (таништирув -Кечаси ким эдигу бугун Ким булдик, Мутакиллик туфайли мулкдор булдим каби пурмаьно фикрларни уз фаолиятидан келиб чикиб очиб бериши), савол-жавоб (Тадбиркорлик сохасидаги билим ва куникмаларни синовдан утказилса), хамда кургазмалар намойиши, шунингдек, эришилган ютуклар, ташкил этилган янгилик иш уринлар, ишлаб чикарилган махсулотнинг экспортга юналтирилганлиги хам алохида бахоланса максадга муаофик буларди. Шу тарзда утказилса танлов уз максадига эришган буларди. Шундагина замонамизнинг хакикий аёл кахрамонини аниклашимиз мумкин.


O`zLiDeP Cурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Мурод ЭШНАЗАРОВ2018-05-15 19:46:06

Рисолот Шомуродова “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичига йўлланма олдиганлиги билан табриклайман, аёлларимизнинг тадбиркорлик соҳасидаги ишларига омад тилайман.


Г.Олтинова-Навбаҳор тумани2018-05-15 19:24:06

Ўзим тадбиркор бўлганлигим сабабли, қолаверса партия фаоли бўлганлигим учун кўрик-танлов ташкилотчиларига раҳмат айтмоқчиман ва танлов иштирокчиларига омад тилайман.


Жаббаров Умрбек Ражапбаевич ЎзЛиДеП Беруний тумани Кенгаши ижрочи котиби2018-05-15 18:52:31

Партиямиз "Аёллар қаноти" бўлимига куч-қудрат ва шижоат тилаймиз, Муқаддас аёлларимиз орзулари амалга ошишида ҳамда ютуқларга эришишида қўл қанотлари бўлайлик


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+