O`zLiDeP депутати кўмагида тижорат банкидан 7 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олган Муҳаббат Бобожанова 4 ойда 3 млн сўм даромад топди

19.05.2018, 07:28

O`zLiDeP депутати кўмагида тижорат банкидан 7 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олган Муҳаббат Бобожанова 4 ойда 3 млн сўм даромад топди

“O‘zLiDeP – бошланғич партия ташкилотлари ўз томарқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси ўз самарасини беряпти.

Мазкур лойиҳа доирасида O‘zLiDeP Хазорасп туман кенгаши фаоллари ва БПТ аъзолари тумандаги 10 га яқин хонадонларда бўлиб, фуқароларга томорқадан самарали фойдаланиш, иссиқхона ташкил этиш бўйича зарур кўрсатма бердилар.

– Шу йил январь ойида ўзимиз ишонч билдириб сайлаган депутатимиз Қурамбой Бабажановдан иссиқхона ташкил этиш учун имтиёзли кредит олишда ёрдам сўраган эдик, – дейди “Пастом” маҳалласида яшовчи М.Бабажанова. – Депутат кўмагида шу ойнинг ўзида тижорат банкидан 7 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олдик ва иссиқхона ташкил этдик. Айни чоғда 400 туп бодринг кўчати экилган иссиқхонамиздан 3 млн сўм даромад олишга ҳам улгурдик. Энди ердан йилига 3 маротаба ҳосил олишга ҳаракат қиляпмиз.

Таъкидлаш керак, бугун хазораспликлар томорқадан турли сабзавот ва полиз экинлари етиштириш баробарида, оиласи фаровонлиги, бозорларимиз тўкинлигига ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келяпти. Чунки улар томорқа - яхши даромад манбаи эканини аллақачон англаб етишган. 

М. АБДИРИМОВ,

O‘zLiDeP Ҳазорасп туман

                                                       Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1429
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

М.Ахмедова O`zLiDeP Қарши шаҳар депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-05-24 17:17:56

Аҳолини томорқа билан банд бўлиши, ишсизлар сонини камайишига ҳамда оилалар фаровонлигига ҳисса қўшмоқда.


Сўх туман Истиқлол МФЙ БПТ раиси Юсупов Баҳобжон2018-05-23 10:45:03

ЎзЛиДеП туман Кенгаши ходимлари тамонидан аҳоли хонадонларга кириб аҳолининг ўз томарқасидан унумли фойдаланишлари учун керакли ёрдам ва маслаҳатлар бериб боришияпти,ҳозирда Истиқлол МФЙ да 12 та томарқа эгалари уз томарқасига иссиқхоналар қуриб тадбиркорлик фаолиятини йулга қуйиб даромад олишмоқда.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-05-23 10:00:51

“O‘zLiDeP – бошланғич партия ташкилотлари ўз томарқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида асосий электоратимизга яратилаётган бу каби имкониятларни кўриш қувонарли хол, албатта.


Усмонов Сардор2018-05-22 11:43:00

Албатта бу хам Президентимиз қолаверса партиямиз Сиёсий кенаши орқали яратилаётган имкониятлар мевасидир.


Тошкент Ёшлик т.ш. Университет БПТ раиси2018-05-22 03:35:07

Шундй режали инсонларни доим бири икки булади .А трофдагилар хам урнак олсалар максадга мувоффик булар эди.Бунинг учун озгина харакат ва мехнат талаб килинади халос.Натижаси эса узини куп куттириб куймайди.


Зангат МФЙ БПТ Олимов Шерзод2018-05-21 14:39:56

Ушбу лойҳа орқали томарқадан унумли фойдаланиш усулларини ҳамда даромад олиш йулларини билиб олдик.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-20 09:34:41

“O‘zLiDeP – бошланғич партия ташкилотлари ўз томарқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси ўз самарасини беряётганлиги биз учун жудаям қувонарли


Н.Саимова Навоий вилояти2018-05-20 04:09:38

Хар бир фуқаро у́з томорқасидан унумли фойдаланса оиласи фаровонлигини у́зи таьминлайди. М.Бабажанова каби фаоллар учун таргибот килиш хам керак эмас. Кимнидир таргиботи ёки келиб томорқадан самарали фойдаланиш буйича тавсиясини ку́тмасдан у́з томоркамиздан у́зимиз унумли фойдаланиш керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+