Қашқадарёда O‘zLiDeP ижрочи котиблари ва депутатлик гуруҳи раҳбарлари малака оширди

21.05.2018, 11:50

Қашқадарёда O‘zLiDeP ижрочи котиблари  ва депутатлик гуруҳи раҳбарлари малака оширди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази томонидан партия Қашқадарё вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши аппарат раҳбарлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи ижрочи котиблари ҳамда депутатлик гуруҳи раҳбарлари учун уч кунлик ўқув-семинар ташкил этилди.  

Семинарда партия фаолиятини янада жонлантириш, депутатлар ташаббускорлигини ошириш, депутатлик гуруҳи ижрочи котиблари фаолиятини жонлантириш ҳамда партия вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳларига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари иши устидан таъсирчан депутатлик назоратини ўрнатиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

– Семинар давомида “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги қонун моҳиятини амалий машғулотлар орқали тушунтириб берилди, – дейди Халқ депутатлар Чироқчи туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Ф. Элмуродов. – Шунингдек, мамлакатимизда янги қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти, ташқи сиёсат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида ҳам батафсил маълумотларга эга бўлдик. Энди олган билимларимизни ҳудудимизни янада ривожлантиришга, халқимиз фаровонлиги йўлида сарфлаймиз.

Семинарда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази томонидан депутатлик эшитувини янада такомиллаштириш учун тегишли тавсиялар берилди.

Олимжон МОВЛАНОВ,

 O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши Сиёсий таълим

маркази раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1778
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Равшанов Шерзод Тўйчиевич O‘zLiDeP Қарши туман Кенгаши Ижрочи котиби 2018-05-23 16:21:38

Биз албатта O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроя қўмитасига ўз миннаддорлигимизни билдирамиз, бундай ўқувнинг натижаси албатта ижобий бўлиши, депутатларнинг жамиятдаги фаоллигини янада оширади


Зайниддин Эшонқулов O‘zLiDeP Қамаши туман Кенгаши депутати2018-05-23 15:20:43

Бундай ўқув семинарларнинг ўтказилиши келгусида партиямизда ишлаётган ходимларимизни салоҳиятини оширади, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишини таҳлил қилиб боришда ва берилаётган топшириқларни ўз вақтида бажарилишига туртки бўлади.Ушбу ўқув-семинарлар фақатгина шаҳар,туман Кенгаши аппарат раҳбарлари, халқ депутатлари туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи ижрочи котиблари ҳамда депутатлик гуруҳи раҳбарларигагина эмас, балки партиямизнинг асосий буғини ҳисобланган БПТ раислари учун ҳам Сиёсий Кенгаш томонидан ўқувлар ташкил этилса, БПТ фаолияти янада жонланган бўлар эди.


Ботирали Турдиев Қамаши туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-23 15:09:34

Туман ва шаҳар Кенгаши аппарат раҳбарлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи ижрочи котиблари ҳамда депутатлик гуруҳи раҳбарлари учун ўқув-семинар ташкил этилганлиги биз ходимларни маьсулиятини янада оширади. Ўқув-семенар давомида қатнашчилар семинарда ўзларига муҳим вазифалар ва фаолият йўналишларини белгилаб олдилар. Қизиқтирган тамони ўқув семинар нихоясида иштирокчилардан ўтилган мавзулар асосида имтихонлар олинди. Бундай тажрибани албатта оммалаштирилса, фойдадан холи бўлмайди.


O‘zLiDeP Ғузор туман Кенгаши ижрочи котиби Ю.Турдиев2018-05-23 09:17:09

O‘zLiDeP томонидан ташкил этилган ўқув -сменарлар партия ходимлари ва депутатлик гуруҳи аъзоларининг сиёсий билимини оширишга ёрдам беради ва партия фаолиятини жонлантиради. Бундай ўқув-сменарлар тез-тез ташкил қилинса мақсадга мувофиқ бўлар эди.


O‘zLiDeP Китоб туман Кенгаши ижрочи котиби 2018-05-22 16:10:20

Юксак мақсадларни бирлаштириш йўлида кўзлаб ўтказилган ўқув семинар, партия нуфузини янда юқорига кўтаришда ўз натижасини беради.


O‘zLiDeP Касби туман Кенгаши раиси Н. Худойбердиев2018-05-22 15:31:21

Бу каби ўқув-семинарлар партия фаолиятини янада жонлантириб, депутат масъулияти ва ташаббускорлигини оширишга хизмат килади


O‘zLiDeP Касби туман Кенгаши ижрочи котиби Х. Абдиев2018-05-22 15:22:44

Депутатлик гурухи аъзолари ва партия ҳодимлари билимини мустахкамлаш, тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилган ушбу ўқув-семинар келгусидаги иш фаолияти самарали бўлишини таъминлайди


Халқ депутатлари O‘zLiDeP Касби туман Кенгаши депутати И. Абдуллаев 2018-05-22 15:09:04

O‘zLiDeP томонидан ташкил этилган ушбу ўқув-семинар партия ходимлари ва депутатларнинг сиёсий билимини оширибгина колмай балки ўз устида янада кўпроқ ишлаш кераклигини англатди


Рахимов Холмухаммад Қува туман Кенгаши партия фаоли2018-05-22 10:04:37

Партия томонидан депутатларни ҳам бир йилда бир марта малакасини оширишни йўлга қўйилса мақсадга мувофиқ бўлади


Матмусаев Аброржон Қува туман Кенгшаи партия фаоли2018-05-22 10:01:44

Ходимларнинг малакасини ошириш доимий равишда давом этиши керак


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+