Парламент вакили Работи қалмоқда китоб дўкони очишга ёрдам беради (видео)

26.05.2018, 15:12

Парламент вакили Работи қалмоқда  китоб дўкони очишга ёрдам беради (видео)

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP  фракцияси аъзоси Шуҳрат Бафоев халқ билан мулоқот қилиш, оддий одамларни ўйлантириб келаётган муамоларни ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Бухоро туманидаги Работи қалмоқ МФЙ аҳолиси билан учрашди. Юзма-юз мулоқот давомида аҳоли томонидан 20 га яқин мурожаатлар ўртага ташланди.

Масалан, маҳалла аҳли номидан сўз олган Раҳмат Нарзуллаев ҳудудда ёшлар учун кутубхона йўқлигини айтиб, маҳалла марказида китоб дўкони очиш лозимлигини айтди. Халқнинг ишончли вакили бу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, амалий ёрдам беришини маълум қилди.

Шунингдек, учрашувлар давомида фуқаролар маҳалланинг чекка ҳудудида жойлашган канал усти кўпригининг таъмирталаб аҳволга келиб қолгани ўқувчи-ёшларнинг мактабга қатнашида қийинчиликлар туғдираётганидан шикоят қилди. Парламент вакили бу борада тегишли мутасадди ходимларга мурожаатномалар тақдим этиб, муаммони ҳал қилишга ваъда берди.

Работи қалмоқ МФЙ аҳолисининг қарийб 70 фоизи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Албатта, бунинг учун ҳудудда барча  шароитлар бор. Лекин яратилган қулайликларга қарамай, айрим муаммолар ҳам учраб турибди.

– Корхонамизда 20 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади, – дейди “Маданият Арт Текс” тасисчиси Ориф Чориев. – Айни чоғда корхонамизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нафақат ички бозорда сотилмоқда, балки хорижга ҳам экспорт қилинаётир. Бироқ туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари кунига 3-4 марта токни ўчираётгани иш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу эса экспорт учун тайёрланаётган маҳсулотларимизни ўз вақтида етказиб беришга тўсқинлик қиляпти. 

Учрашув давомида парламент вакили шу ва бошқа мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1852
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қурбонова Зебинисо 2018-05-28 16:51:17

Ташаббускор депутатимизнинг ҳайрли ва самарали ишларида омадлар.Партиямиз нуфузини бунданда оширишда хормай толмай мехнат қилишларини тилаймиз.


О.Қаландарова O’zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши депутатлик гурухи билан ишлаш бўйича ижрочи котиби2018-05-28 15:32:37

Китобга бўлган қизиқиш ўқувчи ёшларнинг дунёвий билимларини ошириб боради. Президентимиз Ш.Мирзиёев ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, аҳолининг китобхонлик кўникмасини янада юксалтириш ва уларни кенг тарғиб қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратмоқдалар.


Усмонов Сардор2018-05-28 13:35:48

Президентимиз Ш.Мирзиёев ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, аҳолининг китобхонлик кўникмасини янада юксалтириш ва уларнинг кенг тарғиб қилиш ишларига депутатларимиз бефарқ эмаслиги албатта қувонарли хол


З.Аслонова, Бухоро вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази раҳбари 2018-05-28 12:07:53

Қонунчилик палатаси депутатлари билан айни пайтда жойларда учрашувлар ташкил этилаётганлиги қуйида анчадан бери ўз ечимини кутаётган муаммоларнинг ҳал этилишига асос бўлмоқда. Депутат Ш.Бафоев ҳам Бухоро туманидаги кўплаб электоратимиз вакиллари бўлмиш тадбиркорлик субъектлари билан учрашиб, уларнинг фаолиятида мавжуд бўлган муаммолар ечимини топишда амалий ёрдам берди.


O'zLiDeP Zarafshon shahar bo'limi huzuridagi "Yosh Liberallar" klubi Faol a'zosi Shoimova Zarina .2018-05-28 10:44:10

Kitob kattayu kichikning dunyoqarashini boyitadigan ma'naviy xazina demakdir. Bugungi kunda kitobxonlikka qaratilayotga e'tibor hech bir soha vakillarini nazaridan chetda qolmayapdi. Joylarda kitob marafonlari va kitobxonlikni targ'ib etuvchi tadbirlar kitobsevar do'stlarimiz bilan bir qatorda, barcha insonlarni kitobga bo'lgan muxabbatini yanda oshirmoqda. Partiyamizning tashabbuskor deputatlari ham xayrli va foydali ishlari bilan xalqimizga ko'mak bo'lishda tolmasinlar.


Чилонзор туман Кенгаши Сухова Светлана2018-05-28 10:28:42

От всей души поддерживаю политику Президента Ш.Мирзиёева в отношении возврождения привития населению культуры чтения,ведь книги-это кладезь науки и жизни! Открытие библиотек и книжных магазинов-это здорово!


Чилонзор туман Кенгаши Мўминова Нигора2018-05-28 10:27:50

От всей души поддерживаю политику Президента Ш.Мирзиёева в отношении возврождения привития населению культуры чтения,ведь книги-это кладезь науки и жизни! Открытие библиотек и книжных магазинов-это здорово!


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-28 09:13:28

Депутатларимиз шу каби натижаларга эришаётганларидан биз учун жудаям кўвонарлий ҳол


Андижон туман Кенгаши ижрочи котиб Н.Толипова 2018-05-28 09:12:29

Олий Мажлис Қонунчилик Палатасидаги депутатларимиз бир катор худудларга бориб фукаролар мурожатларини тинглаб уларга жойида ечим топиб келмокдалар .Уларни ишларида куч-кувват тилаб коламиз.


И.Содиқов - Халқ депутатлари Денов туман Кенгаши депутати. ЎзЛиДеП фаоли 2018-05-28 08:42:53

Олий Мажлис Қонунчилик Палатасидаги депутатимиз Шухрат Бафоевнинг жойларда сайловчилари билан учрашиб, халқ дардини ижро хокимиятига етказиб, уларнинг муаммолари билан қизиқиб, керак бўлса, хозирги кун талаби бўлган китоб дўкони очишдек мавзу билиан қизиқаётганлиги тахсинга лойиқ деб хисоблайман. ибрат олиб


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+