Наманганда O‘zLiDeP депутати аралашувидан сўнг 2568 хонадоннинг суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ муаммоларига барҳам берилди

28.05.2018, 12:25

Наманганда O‘zLiDeP депутати аралашувидан сўнг 2568 хонадоннинг суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ муаммоларига барҳам берилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 августдаги баённомасига асосан Наманган тумани аҳолисининг табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича мавжуд муаммо ва камчиликларини бартараф этиш юзасидан манзилли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилганди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Мазкур режанинг 3-бандида тумандаги Навбаҳор (собиқ Ғалча) қишлоғи туман марказидан узоқда жойлашганлиги учун ушбу ҳудудга суюлтирилган газ етказиб беришда муаммолар вужудга келаётганлиги сабабли қишлоқнинг «Саховат» маҳалласида аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш «Сервис маркази» қурилиши белгиланган.

Шунга асосан туман ҳокимининг 2017 йил 11 августда «Сервис маркази» қурилиши учун ер ажратиб бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. 2017 йилда ушбу объектда «Ўзтрансгаз» АЖ буюртмасига асосан пудратчи «Янтар қурилиш монтаж» МЧЖ томонидан қурилиш ишлари якунланди.

«Саховат» МФЙда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар «Сервис маркази»ни тезроқ ишга тушириш юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Иброҳим Ҳожиевга мурожаат қилди. Узоқ тортишув ва баҳслардан сўнг вилоят газ таъминоти бошқармаси томонидан «Сервис маркази»га янги штат бирликлари ажратилди.

Ушбу «Сервис маркази» фойдаланишга топширилиши натижасида «Қўшчинор», «Намуна», «Саховат», «Наврўз», «Қўқонқишлоқ», «Равнақ», «Эшобод», «Қурама», «Ғайрат» ва «Қумқўрғон» маҳаллаларида яшовчи 2568 хонадоннинг суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ муаммоларига барҳам берилди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1722
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O‘zlidep Surxondaryo viloyati Qumqo‘rg‘on tuman Kengashi partiya faoli O‘ral Almardanov2018-05-28 18:37:48

Suyultirilgan gaz, gaz balloni olish uchun ko‘plab murojaat bo‘ladi. Bunday masalalar o‘z yechimi topgani anchagina quvonarli holat.


Xolmurotov Ergash Sho'rchi Tuman Kengashi BPT Raysi2018-05-28 17:41:18

Bu amalga oshirlayotgan ishlar xalaqimzning jamovat tashkilatlariga bo'lgan ishonchini oshiribginaqolmay Partiyamizning nufuzini oshiraybdi ularga omad


Музработ туман Кенгаши Ижрочи котиби Каримова Зулфия (Музработ т.)2018-05-28 17:16:14

O'zLiDeP депутатлари томонидан кўпгина ҳайрли ишлар амалга оширилмоқда. Мавжуд муаммо ва камчиликлар бартараф этилмоқда.


М.Насруллаева - ЎзЛиДеП Шўрчи туман Кенгаши фаоли2018-05-28 17:04:30

Депутатларимиз томонидан амалга оширилаётган амалий ишларни кўриб, ахолининг депутатларга бўлган ишончи ортмоқда


УзЛиДеП Термиз шаҳар Кенгаши ижрочи котиби Б.Ф.Маманоров2018-05-28 16:40:36

Депутатларимиз ўзларига берилган ваколатлардан фойдаланиб жойлардаги муаммоларни хал этилишида фаоллик кўрсатсалар жамиятимизда ривожланиш суръатлари янада ошади.


О.Чутбаев O`zLiDeP Cурхондарё вилоят Кенгаши2018-05-28 16:20:01

Депутатларимиз ўзларига берилган ваколатлардан фойдаланиб жойлардаги муаммоларни хал этилишида фаоллик кўрсатсалар жамиятимизда ривожланиш суръатлари янада ошади.


Қашқадарё вилоят Сиёсий таълим маркази раҳбари О. Мовланов2018-05-28 16:16:19

Депутатларни янада фаолроқ бўлишга чақирамиз!


Асилабону Султонова O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенаши2018-05-28 16:09:55

Хурматли депутатларимизнинг ахоли муаммоларини ижобий хал этилишида амалий кумак бераётганликлари, халқимизнинг уларга билдирган ишончини оқлаётганликларидан далолатдир. Депутатларимиз ўзларига берилган ваколатлардан фойдаланиб жойлардаги муаммоларни хал этилишида фаоллик кўрсатсалар жамиятимизда ривожланиш суръатлари янада ошади.


М.Ахназарова КР Кенгаши 2018-05-28 16:04:14

Хар-бир худудлардан сайланган депутатлар фаол бўлиб депутатлик ваколатларидан фойдаланса жойлардаги ижтимоий- иқтисодий муаммолар ўз ечимини топади. Хар бир муаммонинг самарали натийжаси асосида фуқароларнинг партияга бўлган ихлоси хам ошади. Партиямиз депутатларининг ўрни яққол сезилмоқда уларнинг аралашуви билан кўпгина фуқароларнинг оғири енгил бўлмоқда бу йўлда депутатларимизга омад, сабр, куч, ғайрат тилаймиз


Хива туман Кенгаш раиси М.Матякубов2018-05-28 15:53:43

Бугунги кунда депутатларимиз саъй-ҳаракатлари билан кўпгина ҳайрли ишлар амалга оширилмоқда. Депутатларимиз сўровлар орқали ўз округидаги муаммоларни ечимини топб, халқимизнинг фаровонлигини таъминлашда ўз хиссаларини қўшмоқдалар.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+