Жиззахлик 50 нафар йигит-қиз O‘zLiDePнинг истиқболли кадрлар захирасига олинди

30.05.2018, 16:41

Жиззахлик 50 нафар йигит-қиз   O‘zLiDePнинг истиқболли кадрлар захирасига олинди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб этиш, сиёсий жиҳатдан етук, етарли билим ва малакага эга бўлган кадрларни ишга қабул қилиш учун “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этди.

Унда партия вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзолари, “Ёшлар қаноти”  фаоллари, олий таълим муассасаларининг 80 нафар битирувчи босқич талабалари иштирок этди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни ва Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилган вазифалар мазмун-моҳияти ҳамда O`zLiDePнинг ғоя ва мақсадлари тушунтирилди.

Шунингдек, “Ёшлар қаноти” томонидан ёшлар ўртасида амалга оширилаётган лойиҳалар, танловлар тўғрисида ҳам маълумотлар берилди, “O`zLiDePда ёшлар куни” лойиҳаси, “Ёш либераллар” клуби ҳамда унинг “Келажак депутатлари” ва “Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш” гуруҳлари фаолияти тўғрисида тушунчалар берилди.

Тадбир давомида партия Жиззах вилоят Кенгаши, Жиззах давлат педагогика институти ва Жиззах политехника институти билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандумга мувофиқ, O‘zLiDeP ва Олий таълим даргоҳлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик узоқ муддатли, тенг ҳуқуқлилик тамойиллари асосида ташкил этилиб, томонлар бир бирларининг норматив ҳужжатларини тан оладилар ҳамда дастурий мақсад ва вазифаларини амалга оширишда бир бирларини қўллаб-қувватлайдилар.

Тадбирда мазкур меморандум доирасида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда томонлар 2017-2018 ўқув йилида олий ўқув юртини тамомлаётган 50 нафар битирувчи ёшлар O‘zLiDePнинг истиқболли кадрлар захирасига олинди.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1340
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Олимжон Эргашев Фориш туман кенгаши депутати2018-05-31 20:26:22

Ёшларга бўлган бу каби эътибор албатта келгусида ўзининг ижобий самарасини беради. Юртимиз равнақи келажаги етук ёшларимизга боғлиқ.Уларнинг хар бир жабхада захирага олиниб ўз вақтида таёрланиб борилиши ва иқтисодиётимизнинг турли сохаларида рахбарлик лавозимларига тайинланиши давлатимиз келажаги учун фойдалидир.


Тошкент шахар Шайхантахур туман Халк депутати Расулев Бобиржон Атхамович2018-05-30 18:57:53

Жойларда ешларнинг ичидан енг етук, сиесий онги юкори даражада булган ешларни рахбарлик лавозимларга таерлаш, ва куйиш хозирги давр талаби. Албатта тажрибали кадрлар хам керак, лекин уларни урнига янги, еш ва интилувчан кадрларни тугри танлаш ва уз вактида таерлаш албатта уз самарасини бермай колмайди!


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-30 17:35:52

Тадбирда 2017-2018 ўқув йилида олий ўқув юртини тамомлаётган 50 нафар битирувчи ёшлар O‘zLiDePнинг истиқболли кадрлар захирасига олинганлиги ёшларимизга бўлган эътибор


Жиззах вилоят Зафаробод туман Молия булими БПТ раиси Г.Туймуродов2018-05-30 17:22:05

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб этиш, сиёсий жиҳатдан етук, етарли билим ва малакага эга бўлган кадрларни ишга қабул қилиш учун “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбир кутаринки рухда утибди. Халкимиз шуни билсинки O‘zLiDeP ёшлар такдирига бефарк эмас, улар учун бор куч гайратини сарифлашга доим тайёрдир!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+