Сиёсий жиҳатдан етук кадрлар сараланмоқда

30.05.2018, 17:41

Сиёсий жиҳатдан етук кадрлар сараланмоқда

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда сўз олган партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари А.Шеров ва бошқалар ёшларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда сиёсий партияларнинг ўрни ва роли тўғрисида маълумотлар бериш баробарида ушбу лойиҳанинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумотлар берди.            

Таъкидландики, бугунги глобаллашув жараёнида ва сиёсий партиялар ўртасида рақобат тобора кучайиб бораётган бир даврда ҳудудий партия ташкилотлари ижроия аппаратларига сиёсий жиҳатдан етук, партиявий ишларни ташкил этиш масалаларида давр талабларига жавоб бера оладиган, етарли малакага эга бўлган кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази раҳбари О.Мавлонов партиянинг дастур ва уставида келтирилган устувор мақсад ва вазифалар ҳамда уларнинг Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқлиги, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда партия ва унинг электорат вакиллари бўлмиш тадбиркорларнинг роли тўғрисида маълумотлар берди ва ёшларни юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол бўлишга чақирди.

Тадбир сўнггида Қарши давлат университетида таҳсил олаётган битирувчи талабалардан 10нафарга яқин ёшлар заҳирага олинди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1572
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

М.Холмтова Қува туман Кенгаши депутати2018-05-31 16:37:59

"Янги авлод кадрлари” лойиҳаси партиянинг ёшларга бўлган эътиборини янада кучайтирмоқда, кадрлар захирасини яратиш учун имкониятдир


З.Рахмонова Қува тумани Кенгаши раис ўринбосари2018-05-31 16:34:36

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида ташкил этилган давра суҳбати янги истиқболли кадрлар захирасини аниқлашга ёрдам этилди.


Сурхондарё вилояти Кенгаши Депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бўлими мудири М.Мамадалиев2018-05-31 15:55:13

Cиёсий жиҳатдан етук, партиявий ишларни ташкил этиш масалаларида давр талабларига жавоб бера оладиган малакага эга бўлган кадрларни танлашимиз муҳим аҳамият эга деб ўйлайман.


Д.Рахманова-УзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши 2018-05-31 15:21:07

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси партиянинг кадрлар захирасини бойитишга ёрдам беради ва бундан оқилона фойдаланиш зарур


Ҳалқ депутатлари Китоб туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик Гуруҳининг ижрочи котиби Н.Мажидов2018-05-31 13:35:06

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида тадбиркор-ташаббускор ва интеллектуал салохиятга эга ёш кадирларнинг танлаш, партиянинг нуфузи ва салохиятини янада кўтарида муҳим аҳамият касб этади.


Акбар Алламов2018-05-31 10:46:57

O‘zLiDeP нинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида кадрлар захирасини шакллантириш партиямизнинг ёшларга булган эътибордир.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-30 17:47:26

Сиёсий дунёқарашга эга, жамоатчилик ишларида фаол бўлган ёшлар O‘zLiDePнинг истиқболли кадрлар захирасига олинганлиги бу ёшларимизга бўлган эътибор


Шовот туман Кенгаши 2018-05-30 17:46:35

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси ёшларга яратилаётган эътиборнинг яна бир намунасидир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+