O‘zLiDeP фракцияси: ҳисобот даврида 33 млрд. сўмлик бюджет интизоми бузилган

30.05.2018, 17:56

O‘zLiDeP фракцияси: ҳисобот даврида 33 млрд. сўмлик бюджет интизоми бузилган

30 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколатига кирувчи бир қатор масалалар депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Йиғилишни фракция аъзолари дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йил якунлари ва 2018 йилнинг биринчи чораги якунлари ижроси тўғрисидаги масалани муҳокама қилишдан бошладилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг жорий йил биринчи чорагидаги ижроси 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни ва ривожланиш давлат дастурларини амалга ошириш, мамлакатда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижасида иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатлари ва макроиқтисодий барқарорлик таъминланган. Мамлакатнинг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш Давлат бюджети параметрларида белгиланган йўналишлар доирасида ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилган.

Жорий йилнинг биринчи чорагида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 5,1 фоизни ташкил этган, хусусан, қурилиш – 12,2 фоиз, хизматлар кўрсатиш – 4,4 фоиз, савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 1,1 фоиз, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа хизматлари – 7,1 фоиз ўсган.

2018 йилнинг биринчи чорагида мамлакат ташқи савдо айланмаси 7,9 млрд. долларни, унинг ижобий сальдоси 249,4 млн. долларни ташкил этган.

«Мамлакатда олиб борилаётган валюта сиёсати ва ташқи савдо фаолиятини такомиллаштириш бўйича ҳукумат томонидан кўрилган чора-тадбирлар мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, замонавий технологияларга асосланган ишларни ташкил этиш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда, – дейди O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Муродилла Турсунов.

– Ҳисобот даврида мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, хусусан замонавий хизмат турларини кенгайтириш, туризм салоҳиятини ошириш, кичик бизнес субъектлари салмоғининг ортиши ҳисобига микрофирма ва кичик корхоналардан Давлат бюджетига тушумлар миқдори 518,7 млрд. сўмни ташкил қилиб, 2017 йилнинг ушбу даврига нисбатан 30,1 фоиз ўсган».

Мамлакат ўрта синфини – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг фаолияти учун қулай муҳит яратилиши натижасида 2017 йилда 38,2 мингдан ортиқ кичик бизнес субъектлари ташкил этилишига эришилган.

2018 йилнинг биринчи чораги давомида кўчмас мулк объектларини ва ер майдонларини ялпи хатловдан ўтказиш натижасида солиқ базаси кенгайиб, ресурс тўловлари ва мулк солиғи бўйича Давлат бюджетига 2,4 трлн. сўм маблағ келиб тушган ёки ушбу кўрсаткич 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробардан кўпга ошган.

Банд бўлмаган аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига кенг жалб қилиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида Жамоат ишлари жамғармаси ташкил этилиши ҳамда унга Давлат бюджетидан 2018 йилнинг биринчи чорагида 70 млрд. сўм маблағ молиялаштирилиши эвазига банд бўлмаган 104,5 минг аҳолига қарийб 46 млрд. сўм иш ҳақи тўланишига имконият яратган.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет маблағларини бошқариш бўйича мустақиллигини ошириш, бюджет ижросининг марказга боғлиқлигини кескин камайтириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини кафолатланган молиялаштириш манбалари билан таъминлаш бўйича олиб борилган ислоҳотлар натижасида 2018 йилнинг биринчи чорагида маҳаллий бюджетларга 874,0 млрд. сўм қўшимча даромадлар тушган, бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,6 бараварга кўп бўлган. Ушбу маблағлар ўз навбатида маҳаллий бюджетлар ҳисобидан молиялаштирилиши лозим бўлган худудларда мавжуд муаммоларни ва ечими кутаётган масалаларни хал этишга йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.

Шу билан бирга, Давлат бюджети маблағларининг мақсадли ишлатилишида ва уларнинг самарадорлигини таъминлашда хали ҳам хатоликларга, жумладан ҳисобот даврида 33 млрд. сўмлик бюджет интизоми бузилишига, 5,1 млрд. сўм миқдорида ўзлаштириш ва талон-тарожликка, 24,8 млрд. сўмлик маблағларни ноқонуний сарфлашга ҳамда 9,2 млрд. сўмлик молиявий хатоликларга йўл қўйилган.

Йиғилишда сўз олган фракция аъзолари Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижросини кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш амалиётидан самарали фойдаланиш Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сайловолди Дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлиш билан бирга, иқтисодиётимизни либераллаштириш ва бозор муносабатларини янада чуқурлаштириш – халқимиз фаровонлигини таъминлашга қаратилганлиги ҳамда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида парламент назоратини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтдилар.

Йиғилиш давомида депутатлар томонидан фракция ваколатига кирувчи яна бир қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди. Мунозаралар якунида кун тартибидаги барча масалалар бўйича фракциянинг позицияси ишлаб чиқилди ва тегишли қарорлари қабул қилинди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1612
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сергели тумани фаоли М.Мансуров2018-05-31 16:33:42

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Муродилла Турсунов кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг фаолияти учун қулай шарт шароит яратилиши тўғрисида гапириб ўтди. Албатта тадбиркорлар учун жуда катта имконият.O‘zLiDeP партиясига омад тилайман


Д.Рахманова-УзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши 2018-05-31 15:17:22

қуйи палата томонидан давлат бюджети маблағларининг мақсадли ишлатилишида ва уларнинг самарадорлигини таъминлаш бўйича назоратини кучайтирилишига омадлар ёр бўлсин.


Қарши туман Кенгаши депутати П.Гельдиев2018-05-31 13:47:02

Маҳаллий бюджетлар ҳисобидан молиялаштирилиши лозим бўлган худудларда банд бўлмаган аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига кенг жалб қилиш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси ҳудудий бўлимлари ходимларини уйқудан уйғотиш керак ҳамда ҳудудларда кўпчилик бекор юрган аҳолини ишга жалб этиш лозим. O‘zLiDeP фракциясининг Давлат бюджети маблағларининг мақсадли ишлатилиши ва уларнинг самарадорлигини таъминлаш юзасидан олиб борган йиғилишини тўлиқ қўллаб қувватлайман.


Туребаева Зухра УзЛиДеП Кунгирот тумани Кенгаши 2018-05-31 11:51:45

Ха албатта, назорат бор жойда тартиб интизом ва ривожланиш булади. Фракция ишларига омад тилаймиз!


Хайтбаева Сохиба Хоразм вилояти Урганч тумани Якка тарбиркор2018-05-31 11:46:22

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Муродилла Турсунов кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг фаолияти учун қулай муҳит яратилиши тўғрисида гапириб ўтди. Албатта тадбиркорлар учун жуда катта имконият.O‘zLiDeP партиясига омад тилайман


Шовот туман Кенгаши 2018-05-31 11:17:47

Қуйи боғинларда назоратни кучайтириш,Бюджет маблағларини мақсадли йўналтирилишини таъминлаш лозим


O`zLiDeP Сариосиё туман Кенгаши ижрочи котиби Хусаинов Илхом Исматуллаевич2018-05-31 10:58:30

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислохотларга депутатларимиз томонидан тўғри, одилона, хақиқий бахо берилиши халкимиз манфатларини ўйлаб олиб борилаётган ислохатлар бежизга эмас


O`zLiDeP Олтинсой туман Кенгаши депутати А.Мажидов2018-05-31 10:53:51

Давлат бюджети маблағларининг мақсадли ишлатилишида ва уларнинг самарадорлигини таъминлашда депутатлар ўрни катта.


Ч. Абдураимов ЎзЛиДеП Денов туман Кенгаши аппарати тахбари2018-05-31 10:04:05

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ЎзЛиДеП фракциясининг куни кеча бўлиб ўтган йиғилишида Давлат бюджетининг ва Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг бажаралиши юзасидан бўлиб ўтган музокараларда мамлакатимизда олиб борилаётган ислохотларга депутатларимиз томонидан тўғри, одилона, хақиқий бахо берилиши биз каби партиядошларини қувонтирди.


Рахматов Алибек Қашқадарё вилоят Кенгаши БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари2018-05-31 09:57:59

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет маблағларини бошқариш бўйича мустақиллигини ошириш, бюджет ижросининг марказга боғлиқлигини кескин камайтириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини кафолатланган молиялаштириш манбалари билан таъминлаш бўйича олиб борилган ислоҳотларда иришилган натижалар қувонарли. Бу натижаларни янада яхшиланишига ишонамиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+