O‘zLiDeP Жиззахда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 30 нафар фарзандига совға улашди (фото)

01.06.2018, 17:19

O‘zLiDeP Жиззахда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 30 нафар  фарзандига совға улашди (фото)

1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни  муносабати билан O‘zLiDeP Жиззах вилоят  ва шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан шаҳардаги “Истиқлол” болалар боғида байрам тадбири ташкил этилди.

“Фаровон оила” лойиҳаси доирасида “Болаларга меҳр беринг!” шиори остида ташкил этилган мазкур тадбирга Ш.Рашидов туманида истиқомат қилувчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 30 нафар  фарзандлари таклиф этилди.

Тадбир болалар учун ташкиллаштирилган саёҳат билан бошланиб, унда кичконтойлар вилоят марказида жойлашган диққатга сазовор масканлар, янги бунёд этилган маданий-маърифий, спорт иншооатлари билан танишиш имконига эга бўлдилар. Тадбирнинг адабий-бадиий қисми эса кичконтойлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар, жозибали рақслар билан ўзгача шукуҳ касб этди.

Болаларга олам-олам қувонч бағишлаган тадбир сўнгида иштирокчиларга хамкор ташкилотлар хамда тадбиркорлар томонидан тайёрланган байрам совғалари улашилди.

Ш.ҲАСАНОВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят

 Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3113
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Усмонов Сардор Ромитан тумани2018-06-04 12:42:47

Беғубор болалик онларимизни ҳар биримиз ҳар доим ёдимизда сақлаймиз. Ҳар сафар ёшлигимизни эсга олар эканмиз, ўша даврга қайтгимиз келаверади.


Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-06-04 11:44:20

Худудларда ўтказилаётган бундай тадбирлардан болаларнинг қувонлари чексиз бўлди. Шовот туманида хам байрам муносабати билан ҳайрия тадбири бўлиб ўтди.


Асем Сиримбетова ҚР Кенгаши ходими 2018-06-02 17:28:59

Келажагимиз эгалари бўлган жажжи болажонларга байрам муносабати билан эътибор қаратиш, кам таъминланган оила фарзандларига меҳр кўрсатиш бу ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз ҳисобланади.


Xudayberdiyeva Mohidil Norboevna O‘zLiDeP Zarafshon shahar bo‘limi ijrochi kotibi2018-06-02 16:40:15

Zamon bilan hamnafas tashabbuskor Jizzahlik partiyadoshlarimiz bolajonlarga quvonchli onlarni hadya etib, savobli tadbirni amalga oshirishibdi.Partiyamiz har bir jabhada oldinga intilmoqda.Jizzahlik hamkasblarimizdan yanada yangi tashabbuslar kutib qolamiz.


Жобборкул Тошкулов O'zLiDeP Ширин2018-06-02 14:01:37

1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Ширин шаҳар Кенгаши, аппарат рахбари, ижрочи котиб ҳамда O‘zLiDeP Ширин шахар кенгаши депутатлари, Ширин шахар тадбиркорлар ташаббуси билан ҳамкорликда шаҳардаги “Нуробод, Фарход, Дўстлик, Бунёдкор, М.Ўлуғбек, А.Темур” МФЙларда яшовчи кам таъминланган ҳамда ногирон бўлиб қолган болажонлар холидан хабар олишиб 20 нафардан ортиқ болажонларга олти хилдаги китоб, ручка, дафтар, ҳамда ўйинчоқлардан иборат совға-саломлар билан шахсан хар бир болажонларнинг хонадонларига бориб тарқатилди. Болажонлар O‘zLiDeP Ширин шахар партияси ходимлари ва тадбиркор фаолларидан бехад хурсанд бўлишиб улашилган совғалар учун ота-оналар Президентимизга ва партиямиз фаолларига ўз миннатдорчиликларини билдиришдилар.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-02 10:35:34

Бобалар бизнинг келажагимиз, ёшларни канча эъзозласак эртага биздан шунча рози бўлашади


Расул Даулетияров Кораузак туман Кенгаши ижрочи котиб2018-06-02 09:46:46

“Фаровон оила” лойиҳаси доирасида “Болаларга меҳр беринг!” шиори остида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг кувончига-кувонч кушиб буншай саёхатларни ташкиллаштирган Партиямиз фаолларига хамиша ишларига ривож тилаб коламан


N.Ruziyeva Navoiy viloyati Uchquduq tumani2018-06-01 18:39:18

Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni munosabati bilan Uchquduq tumanida bayram tadbirlari o'tkazildi, shuningdek nogiron va kam ta'minlangan oila farzandlariga bayram sovg'alari taqdim etidi.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-06-01 18:37:06

1 iyun xalqaro bolalarni himoya qilish kuni munosabati bilan joylarda bayram tadbirlari o'tkazilib, bolalarga sovg'alar ulashilmoqda. Bolalar kelajak poydevori. Butun dunyo bolalarini bayram bilan tabriklayman.


А.Муротов O'zLiDeP Косон туман фаоли2018-06-01 18:29:06

1-июнь халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Республикамизда ёш авлодни соғлом етук ва баркамол қилиб тарбиялаш барчамизнинг асосий вазифасидир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+