Норбўтаевларнинг томорқачилик тажрибаси оммалаштирилади

07.06.2018, 21:43

Норбўтаевларнинг томорқачилик  тажрибаси оммалаштирилади

O‘zLiDeP Тайлоқ туман Кенгаши фаоллари “O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилоти ўз томорқасида тадбиркорликни бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида ҳудуддаги Сариосиё маҳалласида яшовчи бир қатор томорқачилар хонадонида бўлди.

– Халқимизда ерга меҳр қўйсанг, ер сени боқади, деган нақл бор, – дейди  шу маҳаллада истиқомат қилаётган Муртазо Норбўтаев – Мен деҳқончиликни энг баракали касб деб ҳисоблайман. Бу йил томчилатиб суғоришни йўлга қўйдик. Бу жуда самарали усул экан, сув тежалади, бегона ўтлар ўсмайди. Помидорга яхши парваришланса, гектаридан 1-1,5 тонна ҳосил олиш мумкин. 2 сотих ерга 100 мингта помидор ниҳолларини етиштирган эдим. Айни чоғда уларнинг ҳар бирини 100 сўмдан сотяпман. Бу эса 2 сотих ердан 10 миллион фойда дегани.

Шу ҳудудда яшовчи Отажон Норбўтаев ҳам 20 сотихлик ер майдонида иссиқхона ташкил этган омилкорлардан бири. Ҳозирда тадбиркор помидор ва карам етиштириб мўл ҳосил олиш арафасида турибди. Энг муҳими, оила аъзоларининг 4 нафари иш билан таъминланган.

O‘zLiDeP Норбўтаевларнинг томорқачилик тажрибаларини туман миқёсида кенг тарғиб қилишни мақсад қилган.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1789
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Yazdon Toshonov Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari,apparat rahbari2018-06-09 12:00:35

Tomorqadan to'g'ri foydalanish Toyloq tumanida juda yaxshi yo'lga qo'yilgan.Bu tajribani Viloyatimizning boshqa tumanlarida ommalashtirishimiz kerak.


С.Иброхимхонов - Тошкент шаҳар Кенгаши.2018-06-08 13:20:51

Томорқа ҳазинанинг бир тури ундан оқилона фойдаланиш орқали яхшигина даромад олса бўлади. Партиямиз томонидан олиб борилаётган бундай ташаббус ҳудудларимиздаги аҳолимизнининг ўз даромадларини оширишга хизмақ қилади.


Илхом ИСЛОМОВ ЎзЛиДеП Нурота туман бўлими, депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-06-08 11:06:02

Дарҳақиқат меҳнат қиламан деган одамга бир қарич ер бўлсаям шу ердан унумли фойдаланади. Бунақанги меҳнаткаш фуқароларимиз кўпаяверса юртимизда тўкин-сочинчилик бўлади.


Бахтиёр Мустафаев Самарқанд шаҳри2018-06-08 10:44:06

Бугунги кунда ҳар бир хонадон вакили тадбиркорлик билан шуғулланиши даркор. Бу ахир замон талаби ва қўшимча даромад манбаидир.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-06-08 10:15:46

Партиямиз ташаббуси билан O‘zLiDeP Тайлоқ туман Кенгаши фаоллари “O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилоти ўз томорқасида тадбиркорликни бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган амалий ишлар натижасини кўриш қувонарли албатта.


Акмал Мирзоев2018-06-08 05:24:53

Ха хакикий мехнаткаш оила, оддий кулбола томчилаб экиш оркали шунча даромад.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+