Қорақалпоқ миллий либослари тикиладиган корхона танлов ғолиби бўлди

11.06.2018, 18:14

Қорақалпоқ миллий либослари тикиладиган корхона танлов ғолиби бўлди

O‘zLiDeP Хўжайли туман Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Танловда ишбилармон хотин-қизлар ўзларининг тикувчилик, ҳунармандчилик, касаначилик, фермерлик, ишлаб чиқарган ишланмалари билан иштирок этди.

– Корхонамизда қорақалпоқ халқининг миллий либослари, қуроқлардан ҳар хил кўрпача ва ёстиқчалар, келинлар учун бежирим кўйлаклар тикилади, – дейди танлов ғолиби “Гули” тикувчилик корхонаси раҳбари Г.Сейтназарова. – Ҳозирда 7 нафар коллеж битирувчисини доимий иш билан таъминлаганмиз. Келгусида банкдан имтиёзли кредитлар олиб, фаолиятимизни янада кенгайтириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш ниятимиз бор. Бу каби танловлар тадбиркорлар билан тажриба алмашиш, соҳага оид билим ва кўникмаларимизни янада бойитишда жуда асқотади.

Танлов ғолиб ва совриндорлар ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

И.АЛЛАНИЯЗОВА,

O‘zLiDeP Хўжайли туман

кенгаши ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

                    

  • Кўрилди
    1580
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-06-12 14:27:18

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичида ўрин олган иштирокчиларига кейинги босқичларига одамлар тилаб қоламиз.


Бекназаров Қутлибай Нийетбаевич (ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходими)2018-06-12 12:16:45

Танловда иштирок этаётган тадбиркор аёлларни кўриб рахмат айтгим келади. Улар оиласининг иқтисодий барқарорлигини оширишда нафақат жамиятда тадбиркорлик саҳода ҳам фаоллик кўрсатиб келмоқда. Қонуности ҳужжатларда тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашни, уларнинг фаолиятини кенгайтиришни, банк имтиёзларни қўллашни таклиф этаман. Оиладаги ва жамиятдаги аёллар соғ бўлсин ва бошлаётган ҳамда давом эттираётган ишларида ҳамийша ривожланиш бўлсин.


Г.Ахмедова Тахиатош тумани партия фаоли2018-06-12 10:20:58

Танлов иштирокчисига келгуси боскичларда омадлар тилаймиз.


Б.Утешова-Канликул тумани ижрочи котиб2018-06-12 10:06:38

«Ишбиларман аёл» курик танлови аёлларнинг бир-бири билан тажриба олмашиш, фаолиятини ривожлантиришга ёрдам беради. Танловнинг туман босқичи ғолибларига келгуси босқичларда омад тилаймиз.


Шовот туман Кенгаши 2018-06-12 09:54:17

Кўрик танлов қатнашчиларига омад тилаймиз!!!!!


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-06-12 09:31:14

Жойлардаги партия томонидан утказилаетган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловлари уз номидан куриниб турганидек замон билан хамнафас тадбиркорлик сохасини ривожлантираетган хотин кизларни куллаб кувватлаш уларнинг мехнатларини курстаиш ва уз урнида бахолаш ва келгуси режалари буйича таклифлар киритишдан иборат. Танлов иштирокчиларига омадлар тилаймиз


М.Турдиева O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши .2018-06-12 08:57:09

Танловда ишбилармон хотин-қизлар ўзларининг тикувчилик, ҳунармандчилик, касаначилик, фермерлик, ишлаб чиқарган ишланмалари билан иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб ўйлайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+