Узунлик депутатларимиз туман мактабгача таълим бўлими мудири ҳисоботидан қониқди

24.06.2018, 12:22

Узунлик депутатларимиз туман мактабгача таълим бўлими мудири ҳисоботидан қониқди

Халқ депутатлари Узун туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда депутатлар туман мактабгача таълим бўлими мудири Қ.Сапаровнинг ҳисоботини тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, бугунги кунда туманда мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган болалар сони 2681 нафарни ташкил этади. Шу боис ҳозирда болаларни боғчага қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида ҳудудда яна 825 ўринга мўлжалланган 15 та лойиҳа бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

–Шунингдек, тумандаги барча Мактабгача таълим муассасалари 44 миллион сўмлик ошхона жиҳозлари ва 70 миллион сўмлик юмшоқ мебеллар билан таъминланди, – дейди Қ.Сапаров. – Бундан ташқари, МТМни олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш мақсадида Термиз давлат университети ҳузуридаги кадрларни қайта тайёрлаш курсида 49 нафар педагог қайта тайёрланиб, касбий малакасини оширмоқда.

Йиғилишда халқ депутатлари Узун туман кенгашидаги партия  депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.                                                                                  

Феруза НОРҚУЛОВА,

                                                                                 O‘zLiDeP Узун туман кенгаши

                                                                                         ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1345
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+