Президент қарори солиқ идорасини тадбиркорнинг бизнес ҳамкорига айлантиради

28.06.2018, 17:44

Президент қарори солиқ идорасини тадбиркорнинг бизнес ҳамкорига айлантиради

Жорий йилнинг 26 июнь давлатимиз раҳбарининг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Солиқ назоратининг эскирган услуб ва принципларига асосланган давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этиш мазкур органлар олдига қўйилган янги вазифаларни ҳал қилиш, жумладан, солиқ солинадиган базани кенгайтириш ва солиқ йиғилувчанлигининг оширилишини таъминлаш имконини бермаётганлиги, инобатга олиниб, ушбу тизимни ривожлантиришга қаратилган ушбу қарор соҳанинг барча тузилмаларини ислоҳ этишга хизмат қилади.

Қарорда мамлакатимиз солиқ маъмурчилиги тизимини такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналиши сифатида – солиқ тўловчининг манфаатлари ҳисобга олинган. Айниқса, солиқ тўловларнинг ўз вақтида ва бир хилдаги тушумини таъминлаш, маъмурий тартиб-таомилларни максимал даражада камайтириш ва соддалаштириш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш ва иқтисодиётда хуфиёна айланмаларни қисқартириш ҳисобига бюджетларнинг даромад қисмини барқарор шакллантириш масаларига алоҳида урғу берилган. Бюджет ташкилотларида хизмат қилаётган ходимлар иш хақи ушламаларига ойдинлик киритади ва шафофликни  таъминлайди.

Шунингдек, қарорда давлат солиқ хизмати органларини солиқ тўловчиларнинг бизнес ҳамкори ва маслаҳатчиси сифатидаги янги имиджини яратиш орқали хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага айлантириш, ҳар бир ходим томонидан  “Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори” деган мақсадли вазифани сўзсиз бажариш лозимлиги белгилаб  қўйилган. Бу эса солиқ тўловчи, айниқса, тадбиркорларга кенг имконият яратади.

Гулмира АМИРОВА,

O`zLiDeP Сурхонадрё вилоят

 Кенгаши хузуридаги

 сиёсий таълим маркази раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    1537
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдусаматов Тахир2018-06-29 06:03:43

Жуда зур Карор! Бу тугри Карор келажакда Юртимиздаги Тадбиркорларни ва инвесторларни Далатга яъни Солик тизимига ишончини ортирибгина колмай, балки Ватанпарварлик шукухини уйготади. Бу Билан Коррупцияни енгиб давлатимизга Оллох чексиз баркотлар юбориши шубхасиз. Зеро халоллик барака демакдур


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-06-28 18:04:20

Ушбу қарорда солиқ тизимини тудан ислоҳ қилиш борасида кўплаб вазифалар белгиланган. Айниқса, тадбиркорларимизнинг иш фаолиятлари ривожида ушбу қарорнинг аҳимияти жуда муҳим ва эндиликда солиқларнинг тартибга солинган шакли фаолият кўрсатиши аниқ.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-28 17:50:46

Қарорда мамлакатимиз солиқ маъмурчилиги тизимини такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналиши сифатида – солиқ тўловчининг манфаатлари ҳисобга олинганлиги кўришимиз мумкин


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+