O‘zLiDeP сайёр қабули: Муқаддам Муҳиддинованинг набираларига ногиронлик аравачаси топширилди

07.07.2018, 16:57

O‘zLiDeP сайёр қабули: Муқаддам Муҳиддинованинг набираларига ногиронлик аравачаси топширилди

O‘zLiDeP Каттақўрғон шаҳар Кенгаши томонидан тумандаги 2 -сонли мусиқа мактабида сайёр қабул ташкил этилди.

Тадбирда шаҳардаги мутасадди ташкилот вакиллари, Халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари иштирок этди.

Учрашувда “Навбаҳор” маҳалласида яшовчи 70 ёшли Муқаддам ая  Муҳиддинованинг қилган мурожаати  кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортди.

Онахон эгизак набиралари биринчи гуруҳ ногирони эканини айтиб, уларга ногиронлик аравачаси ажратишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Шунингдек, “шаҳаргаз” таъминоти идорасидан иш ҳажми қисқарганлиги сабабли   ишидан айрилган ўғлини қайта ишга тиклашда кўмак сўради.

Унинг мурожаати жойида қаноатлантирилди. Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Музаффар Ҳошимов ва Эркин Жўраевлар саъй-ҳаракати билан онахоннинг иккала набирасига ҳам ногиронлик аравачаси топширилди. Ўғли Фаҳриддин Муҳиддиновни иш билан таъминлаш бўйича қилган мурожаати эса шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ҳал этиладиган бўлди.

–Жорий йилнинг 6 ойи давомида O‘zLiDeP Каттақўрғон шаҳар Кенгаши томонидан 3 та сайёр қабуллар уюштирилди, – дейди партия шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Наби Артиқов. –Қабуллар давомида фуқаролардан 30га яқин мурожаатлар келиб тушди. Мазкур мурожаатларнинг 90 фоизи шу кунгача ҳал этилган бўлса, 10 фоизи  ўрганиляпти.  

Сайёр қабулда ичимлик суви ва сув исрофгарчилиги ҳамда коммунал тўловлардан нореал қарздорликлар бўйича келиб тушган мурожаатлар депутатлик назоратига олинди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1467
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-07-09 12:13:40

Партиямиз ташаббуси билан онахоннинг иккала набирасига ҳам ногиронлик аравачаси топширилгани алоҳида эътирофга лойиқдир. Барча даражадаги раҳбарлар, депутатлар халқни орасида юриб дардини эшитиб, уларни муаммолари ҳал этишга янада жиддий эътибор қаратишса жуда яхши бўларди. Ўша раҳбарлар ҳам, давлат ташкилотларида ишлаётган валломатлар ҳам, депутатлар ҳам халқни бир вакилику. Агарда барчамиз халқимизга, атрофимиздаги одамларга қулоқ тутиб, уларнинг маммосини ҳал этиб берадиган бўлсак, Оллоҳ ишимизда унум ва барака беради.


Шамшод Жафаров 2018-07-09 10:16:11

сайёр қабулларлар халқни орзу умидларини амалга ошираётганидан жуда хурсандмиз


Гулбаҳор Тўраева. Қашқадарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлими мудири2018-07-09 09:37:20

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари иштирокида ўтказилаётганг сайёр йиғилишлар ҳамда очиқ мулоқотлар халкимизни қийнаб келаётган муоммоларнинг ечимини топишда яқиндан кўмакчи бўлиб келаётгани қувонарли ҳолат. Улар томонидан амалга оширилаётган саховатли ишлар эса таҳсинга сазовар.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-09 09:23:04

Ўтказилаётган сайёр қабуллар ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Бундан фуқароларимиз ҳурсанд бўлишмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+