Таянч нуқталарнинг фаоллиги – аҳоли фаровонлиги гарови

13.09.2017, 18:57

Таянч нуқталарнинг фаоллиги – аҳоли фаровонлиги гарови

Мамлакатимизда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг самарали фаолият юритиши, шунингдек, томорқадан унумли фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратилаётгани юксак самара бермоқда.  Айниқса, аҳоли томорқасидан унумли фойдаланишга эътибор кучайтирилгани йилнинг тўрт фаслида ҳам арзон, сифатли мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштиришни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этаётир.  

Шу маънода, бугун O‘zLiDeP томонидан бу борадаги ишларни янада кучайтириш, халқ фаровонлигини ошириш, ишбилармонлар сафини кенгайтириш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилди. Хусусан, партия фаоллари ва БПТ аъзолари хонадонма-хонадон юриб, одамларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун мавжуд имконият ва шарт-шароитларини атрофлича ўрганмоқда.   

Айтиш ўринлики, бундай хайрли ишларда Чилонзор туман Кенгаши қошида  4 минг 163 нафар аъзоларни ўз сафига жипслаштирган 118 та бошланғич партия ташкилотлари фаол иштирок этмоқда. 

–Маҳалламизда 5100 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, ­– дейди “Дилобод” МФЙ диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, БПТ раиси Малохат Исокова. – Шундан 3450 нафарини хотин-қизлар, 2901 нафари эса ёшлар ташкил этади. Айни чоғда маҳалла ҳудудида 135 та кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда. Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, айниқса, шахсий томорқалардан самарали фойдаланишга кўмаклашиш мақсадида “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида фаолият бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган самарали ишлар эса  албатта, юксак самара бераяпти.

–Ҳақиқатдан, партия томонидан олиб борилаётган амалий ишлар натижасида ўз бизнесини бошлаш истагида юрган кўплаб ёшлар, хотин-қизлар  тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйди, – дейди “Алпомиш савдо” МЧЖ раҳбари Мохира Темирова. – Эътиборли жиҳати, уларнинг кўпчилиги айнан партия кўмагида ўз бизнесларини бошладилар. Тўғриси, мен ҳам партия кўмаги билан тижорат банкидан 25 млн. сўм миқдорида кредит олиб, ўз фаолиятимни бошладим. Айни чоғда маҳалла ҳудудида очилган либослар ательеси аҳолининг оғирини енгил қилмоқда. Ишончим комилки, партия томонидан ушбу лойиҳа доирасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари маҳаллада банд бўлмаган қиз ва аёлларни иш билан таъминлашда муҳим омил бўлади.

Ҳа, юртдошларимизнинг ишбилармонлик фаоллигини оширишда ҳар бир ҳудуд имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, намунавий бизнес лойиҳалар таклиф этилаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу боисдан қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, оддий аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, муҳими, бандлигини таъминлаш бундан кейин ҳам O‘zLiDeP фаолиятидаги энг асосий вазифа бўлиб қолаверади.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1236
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+