Бошланғич партия ташкилотларида мустақиллик шодиёналари давом этмоқда

31.08.2017, 19:04

Бошланғич партия ташкилотларида мустақиллик шодиёналари давом этмоқда

Қарши туманидаги “AIDES” ЯТТ қошидаги бошланғич партия ташкилотида Ўзбекистон Республикасининг 26 йиллиги муносабати билан “Мустақиллик –тадбиркорлик учун эркин фаолият гаровидир” мавзусида    амалий мулоқот ташкил этилди.  Мулоқотда БПТ аъзолари, партия вилоят ва туман кенгаши вакиллари иштирок этди. 

Амалий мулоқот жараёнида тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш йўлида қабул қилинаётган ҳужжатлар моҳияти, мустақиллик йилларида соҳанинг ривожланиши учун давлат томонидан яратилган зарурий имкониятлар ҳақида фикр алмашилди. Шу билан бирга БПТ фаолиятини такомиллаштириш, унга бириктирилган оилалар ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати муҳокама қилинди. БПТ раиси, “AIDES” ЯТТ раҳбари Жалол Назаров фаолиятидаги режалар ҳақида гапириб, келгусида БПТ фаолиятини янада ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва партия аъзолари сафини кенгайтириш бўйича амалга оширадиган ишлари юзасидан фикр мулоҳазаларини айтиб ўтди.

Шунингдек, мулоқотда ҳалқимиз учун энг улуғ ва азиз айём истиқлол байрами, бугунги доруломон кунларга етиб келишимизда босиб ўтган йўлимиз, ёшлар тарбиясига зид, салбий таъсир кўрсутувчи иллатлар ҳақида гапирилиб, хеч ким лоқайд ва эътиборсиз бўлмаслиги, огоҳлик давр талаби эканлиги йиғилганлар томонидан эътироф этилди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1353
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+