Янги қарор ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга хизмат қилади

23.07.2018, 17:39

Янги қарор ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар  бандлигини таъминлашга хизмат қилади

“Чак” маҳалласи  Косонсой туманининг чегараолди, чекка ҳудудларидан бири ҳисобланади. Шу боис мазкур ҳудуд бошқа маҳаллаларга нисбатан ривожланишдан бироз ортда қолган. Аммо маҳалла аҳли меҳнаткаш, ғайратли, ташаббускор халқ.

Президентимиз томонидан имзоланган “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг қабул қилиниши косонсойликлар учун айни муддао бўлди. Чунки қарорга мувофиқ, эндиликда қишлоқларда сартарошхона, чевархона, пойабзал таъмирлаш хизматларини йўлга қўйган якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилади.

Айниқса, қишлоқ жойларда доимий иш ўринлари ташкил этувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларида гаровсиз имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши тадбиркорларни рағбатлантириш билан бир қаторда, олис ҳудудларда саноат ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришга кенг имконият яратади.

Қарорнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларида ишлаб чиқаришни ривожлантиришни мақсад қилганларга иш ҳақининг 500 бараваригача бўлган миқдорда 3 йиллик муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан микрокредитлар ажратилиши белгиланди. Бу ўз навбатида, одамларни ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиши учун кенг имконият яратади. Боиси ҳудудимизда бўш турган, қаровсиз яйлов ерлар жуда кўп. Мазкур имтиёз одамларни бўш ерларда ёнғоқ, бодом ва пистазорлар ташкил этишга  рағбатлантиради.

Бир сўз билан айтганда, ушбу қарор аҳолини тадбиркорликка жалб этиш баробарида, қишлоқларда доимий иш ўринларини ташкил этиб, ишга муҳтож ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга хизмат қилади.

Анвар ТУРАХОДЖАЕВ,

Халқ депутатлари

Наманган вилоят

 Кенгашидаги партия

 депутатлик гуруҳи аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2330
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-07-24 16:37:17

Тадбикорларимиз сафи қанчалик кўпайса ишсизлик сони шунчалик камаяда. Аҳоли бандлигини таъминлаш эса муҳим масалалардан бири ҳисобланади.


Чулиева Мархабо. Самарқанд вилоят Кенгаши2018-07-24 11:44:45

“Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг қабул қилиниши уйда бўш ўтирган, иш билан банд бўлмаган аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар учун айни муддао бўлди. қишлоқларда сартарошхона, чевархона, пойабзал таъмирлаш хизматларини йўлга қўйган якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилиши бу аҳолига кўрсатилаётган яна бир имконият, яна бир имтиёз ва рағбатдир. Мана шу Қарор орқали қанчадан қанча янги иш ўринлари пайдо бўлса, янгидан янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб аҳолига хизмат қилса ажабмас. Бу имкониятлари, яратилаётган шароитлар ва юртбошимиз томонидан бизга берилаётган ишончни оқлаш эса биздан фақатгина ҳаракат ва бу имкониятлардан унумли фойдалана олиш талаб этилади.


Шовот туман Кенгаши 2018-07-24 10:21:52

Шиддат билан ўзгариб бораётган замонимизда хар бир инсон учун хох у тадбиркор бўлсин хох ишчи, кенг имкониятлар эшиги очиқ. биздан унумли фойдалана билиш кутилмоқда халос.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+