O‘zLiDeP депутати 50 нафарга яқин фуқаронинг муаммосини ҳал этди

26.07.2018, 10:09

O‘zLiDeP депутати 50 нафарга яқин фуқаронинг муаммосини ҳал этди

Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Шаҳноза Алимова жойлардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиш ҳамда халқ билан мулоқот қилиш мақсадида сайловчилар билан учрашди.  

Юзма-юз мулоқотлар давомида сайловчилар томонидан 10 га яқин таклиф ва шикоятлар келиб тушди.

Хусусан, “Подшобоғ” маҳалласида яшовчи Н.Машарипова ногиронлик аравачасига муҳтож эканини айтиб, шу масалада депутатдан кўмак сўради. Халқнинг ишончли вакили шу ернинг ўзида унга ногиронлик аравачаси совға қилди.

– Қизим кўп йиллардан буён оғир хаста, тушакка ётиб қолган. Шу боис, унга ногиронлик аравачаси зарур эди, – дейди Нилуфарнинг онаси. – Мазкур масалада ўзимиз ишонч билдириб сайлаган депутатимизга мурожаат қилган эдик, депутатга раҳмат, мурожатимизни ижобий ҳал этиб берди.

Ҳа, бугун Халқ ноиби аҳоли томонидан келиб тушаётган ҳеч бир мурожаатни эътибордан четда қолдиргани йўқ. Ҳар бир мурожаатни атрофлича ўрганмоқда ва муаммога ечим топишга ҳаракат қилмоқда. 

–Сайлов округимизда 7 минг аҳоли истиқомат қилади, – дейди Ш.Алимова. – Шу боис, одамлар билан мулоқот чоғида ҳар бир фуқарони эшитишга, уни қийнаётган муаммосини ҳал этишга ҳаракат қиламан. Масалан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 50 нафарга яқин фуқаронинг муаммосини ҳал этишга эришдик. Қолаверса, кўплаб ёшлар, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашдик, ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган ёшларга эса зарур тавсиялар бердик.

 Муроджон ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1780
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шовот туман Кенгаши 2018-07-26 11:54:03

Жонкуяр депутатларимиз сони ошаверсин


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+