Жорий йилда Сурхондарёда 144 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 1 минг 934 та янги иш ўрни яратилди

26.07.2018, 10:14

Жорий йилда Сурхондарёда 144 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 1 минг 934 та янги иш ўрни яратилди

Бу ҳақда Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP  депутатлик гуруҳининг навбатдаги  йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда депутатлар вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Нормўминовнинг ҳисоботини эшитди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, вилоят молия бошқармаси томонидан  2017 йил учун бюджет даромадларининг белгиланган 970.2 миллиард сўм режаси йил якуни билан 1 триллион 23 ярим миллиард сўмга бажарилган.

–Бугунги кунда вилоятимизда жами 1916 та, шундан 25 та йирик, 1891 та кичик корхоналар фаолият кўрсатмоқда, – дейди Ж.Нормўминов. –Жорий  йилнинг 6 ойи давомида мазкур корхоналар томонидан 1 трлн. 280 млрд 271 млн. сўмлик саноат маҳсулотлари, 517 млрд 95 млн. сўмлик истеъмол моллари ишлаб чиқарилди.

Йиғилишда шунингдек, кун тартибидаги масалалар юзасидан Хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича вилоят инвестиция бошқармасининг хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўлим бошлиғи Сардор Жумаевнинг ҳисоботи ҳам тингланди.

Жорий йилда вилоятда умумий қиймати 273 миллиард сўмга тенг бўлган 144 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 1 минг 934 та янги иш ўринлари яратилди, – дейди С.Жумаев. –Айни чоғда эса 39.4 миллион доллар қийматидаги 14 та лойиҳа тўғридан-тўғри чет эл сармоялари ёрдамида амалга оширилмоқда. Яна бир муҳим жиҳати, жорий йил бошида вилоятда 61 та хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар рўйхатга олинган бўлса, айни вақтда уларнинг сони 94 тага етди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Мурод ЭШНАЗАРОВ,

            O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1370
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ш. Хўжаназаров O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши аппарат рахбари 2018-07-26 14:26:18

Йиғилишда Хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича вилоят инвестиция бошқармасининг хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўлим бошлиғи Сардор Жумаевнинг ҳисоботи ҳам тингланди. Хисоботда таъкитланганидек бугунги кунда мамалакатимизнинг барча вилоятларида хусусан Сурхондарё вилоятида хам улкан ўзгаришларга гувох бўлмоқдамиз. Биргина Шеробод туманида Шеробод цимент заводи, Шеробод текистель заводларининг ишга туширилиши минглаб Шерободликларни иш билан таъминланишига замин булди.


Шовот туман Кенгаши 2018-07-26 12:19:24

Жойларда олиб борилаётган ислохотлар ўз самарасини бера бошлади, энди янада шижоат билан қадам ташламоғимиз лозим


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+