Жиноят ҳақиқати ва адолат устуворлиги

29.07.2018, 17:48

Жиноят ҳақиқати ва адолат устуворлиги

Мамлакатимизда Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида барча соҳаларда ижобий ўзгаришлар бўлиб, аҳоли турмуш фаровонлиги ўсиб бораётганини эътироф этиш керак.

Фаровонликнинг яна бир муҳим кўрсаткичи – бу ижтимоий барқарорлик, аҳоли хавфсизлигининг таъминланиши, оқсоқолларимиз дуоларида айтганларидек, ҳар бир хонадонда тинчлик, хотиржамлик бўлишидир. Шу боис ҳам, давлатимиз раҳбари томонидан фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши, жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини самарали ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимиз таъбири билан айтганда, жиноятчиликни олдини олмасдан халқ ишончини қозониш мумкин эмас. Ҳар қандай жиноят, зўравонлик – бу адолатнинг бузилиши, ҳақиқатнинг синишидир. «Жиноят ҳақиқати ва адолат» тизимининг ташкил этилиши бу борада ҳақиқат, адолат устувор бўлишини таъминлашга хизмат қилади.

Албатта, жиноятчиликни олдини олишда, адолат қарор топишида кўпчилик бирлашиб ҳаракат қилиши керак. Аҳолида адолат бузилишига, қонунбузарлик ҳолатига нисбатан тоқат қила билмаслик кайфиятини шакллантиришимиз зарур. Токи, ҳар бир фуқаро ўзи кўриб, гувоҳи бўлиб турган ҳар қандай қонунбузарлик ҳолатларига бефарқ бўлмасин, унга муносабат билдиришни ўзининг фуқаролик бурчи деб билсин.

Юртимиз худудларида «Хавфсиз шаҳар» концепциясининг йўлга қўйилиши зарурлиги таъкидланди. «Хавфсиз шаҳар» концепцияси ички ишлар органлари ишини замонавий тарзда, тубдан қайта ташкил этишга, орган ходимларининг аҳоли ичига янада фаолроқ кириб боришини ва ҳамкорлигини назарда тутади. Президентимизнинг соҳага берган таҳлилий ва танқидий баҳоси, айниқса, ёшлар жиноятчилиги, ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичлари, йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги таъкидлари барча мутасадди ташкилотларга қўйиб берган вазифалар орқали ўз ечимини топади, албатта. Лекин, сизу-биз, кенг жамоатчилик ҳам тинчлик ва барқарорликни асраш, жиноятчилик ва қонун бузарликнинг олдини олишда асосий иштирокчи ва масъул эканлигимизни унутмаслигимиз керак.

Тўлқин КАРИМОВ

Олий Мажлис Қонунчилик

палатасидаги O‘zLiDeP

фракцияси аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2779
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Н.Рузиева Навоий вилояти, Учқудуқ туман бўлими аппарат раҳбари2018-07-30 14:31:25

Республикамизда жиноятни олдини олиш бўйича кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


Кадиров Жасурбек - O‘zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-07-30 12:35:13

Мамлакатимизда Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида барча соҳаларда ижобий ўзгаришлар бўлиб, аҳоли турмуш фаровонлиги ўсиб бораётгани билан алоҳида эътиборлидир.


O‘zLiDeP ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ПАРТИЯ ФАОЛИ ЭРГАШЕВА ГУЛЗОДА2018-07-30 12:18:47

ҚАЧОНКИ ҲАММА БИР МАҚСАД ЙЎЛИДА БИРЛАШСА ЖИПСЛАШСА ҲАР ҚАНДАЙ ЖИНОЯТЛАРНИ ОЛДИ ОЛИНАДИ. МАҚОЛАДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛГАН МАВЗУ БУГУНГИ КУН УЧУН ЎТА ДОЛЗАРБ ВА МУХИМДИР! МАҚОЛА МУАЛЛИФИ АЙТГАНИДЕК БАРЧАМИЗ ЎЗИМИЗНИ МАСЪУЛ БИЛИШИМИЗ МУХИМДИР!


Чилонзор туман Кенгаши Мўминова Нигора2018-07-30 11:03:31

Юртимиз ташаббуси билан худудларида «Хавфсиз шаҳар» концепциясининг йўлга қўйилиши орган ходимларининг аҳоли ичига янада фаолроқ кириб боришини ва ҳамкорлигини назарда тутади ва бу олиб борилаётган ишлар халқимиз тинчлигини янада мустахкамлайди.


Рахманова Гульнара Арзеновна КР Тахтакупир тумани 2018-07-30 08:41:49

Маколада айтилганидек хакикатдан хам жиноятчиликни олдини олишда, адолат қарор топишида кўпчилик бирлашиб ҳаракат қилиши керак. Биргалашиб кутарган йук енгил булари сузсиз. Жиноятни куриб ургангандан кура уни олдини олган хамма миз учун хам кулай. Хар ким нима иш килса конун дойрасида булса биз жиноятни олдини олишда ердам килган буламиз


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-07-29 23:07:02

Hurmatli Prezidentimiz jinoyatchilikka qarshi barchamiz birlashib kurashaylik deb bugun takror va takror ta'kidlamoqda. Jinoyatga jazo bergandan ko'ra uni oldini olgan yaxshiroq. Mamlakatdagi adolat esa eng oliy mezonlardan biridir.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+