Ҳоким ваъдасида турди

03.08.2018, 09:50

Ҳоким ваъдасида турди

Андижонда янги уйлар ўз эгаларига топширилди

Яқинда ижтимоий тармоқларда бошпанасиз қолаётган бир гуруҳ андижонликлар ҳақида шов-шув кўтарилганди. Ҳатто айрим сабрсиз одамлардан бу ҳақда кинояли интервьюлар олишга ҳам эришилди. Вақт ўтди, тўзиган чанг босилди. Ҳоким эса ваъдасида турди. Бир муддат палаткаларда яшаган аҳоли мутасаддиларга ишониб адашмаганини англади. Тўғри, иссиқ жойини совутиш ҳар кимга ҳам алам қилади, аммо... уларга янги, қулай шароитларга эга уйлар тақдим этилганида бор алам-аччиқлари ёддан кўтарилди.

Андижон шаҳри билан Хўжаобод тумани туташган баҳаво маскан Боғишамол мавзеси Хидирша маҳалласида бунёдкорлик ишлари бошланди. Қурувчиларнинг фидокорона меҳнати билан қисқа муддатда, аниқроғи, 35 кунда янги маҳалла барпо этилди. Шу кунга қадар 82 та уй тўлиқ қурилиб, гўё тўйга тараддудланди. Тез кунларда яна 30 таси ўз эгаларига топширилади. Биринчи навбатда, маҳалла инфратузилмаси барпо этилиб, асосий ва ички йўллар, пиёдалар йўлакчалари қурилди. Четларига манзарали гулу дарахтлар ўтқазилди. Трансформатор, бетон таянчлар ўрнатилиб, электр тармоғи тортилди, газ ва ичимлик суви билан тўлиқ таъминланди. Маҳаллада қурилиши режалаштирилган замонавий гузар, болалар боғчаси, 216 ўринга мўлжалланган умумтаълим мактаби, савдо шохобчалари, спорт майдончалари ҳудуд кўркини янада очади.

Янги уйларга Андижон шаҳридаги Мус­тақиллик маҳалласи аҳли кўчиб ўтди. Кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар учун бун­ёд этилган мазкур замонавий уйлар кишини ҳавас­лантиради. Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов хонадон соҳибларига калит ва ҳужжатларини тантанали маросимда топшираркан, одамларнинг шодон юз-кўзларида шундай файзиёб кунларга шукроналик ҳисси акс этарди.

Бу ҳаяжонли лаҳзаларда, айниқса, етарли шароитга эга бўлмаган, эски, умумий ҳовлида бир неча оила бўлиб яшаганларнинг қувончи чексиз эди.

– Мустақиллик маҳалласидаги кўримсиз, нураб кетган биноларда йигирма йил яшадик, – дейди Фаридахон Сиддиқова. – Очиғи, дастлаб ўша уйимиз ҳам бузилишга тушганида янги уй берилиши-ю, муаммо бу даражада тез ҳал этилишига ишонмагандик. Кўчада қоламиз, деб ўйлагандик. Бироқ қурилиш ишларини ўз кўзимиз билан кузатиб, кўнглимиз тўлди. Куни кеча қиз набирали бўлдим. Янги маҳалла, янги ҳовли қутлуғ бўлишини ният қилиб, “Ободхон” деб исм қўйдик.

– Уйимиз бузилишини эшитиб, роса ташвишга тушгандим, – дейди Соҳибахон Қўлдошева ҳам. – Ўрнига янгисини қуриб беришларини тасаввуримга сиғдира олмагандим. Олдинги уйимдан минг чандон яхши уйни совға қилдилар. Ўшанда бошпанасиз қолаётганимга ачиниб ташвиш чекканим бугун бутунлай ёдимдан кўтарилди.

Ҳа, синовлар ортда қолди. Кимдир тўқиган эртакларга ишонганлар энди Андижоннинг Боғишамоли яқинида қад ростлаган янги маҳаллага бир келсин, маҳалла аҳли билан суҳбатлашиб, ҳақиқатга гувоҳ бўлсин...

Зилола РАҲМОНОВА,

“XXI asr” мухбири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1430
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Водийданмиз:)2018-08-03 18:12:43

Рахмат хатони тўғрилаб қўйибсизлар.. Фикрларимизни эътиборга олганингиз учун рахмат!


Иззат2018-08-03 16:53:12

Хоким качон алмашди Анжонда?


Водийликмиз:)2018-08-03 16:52:12

*Депутатлар


Водийликмиз:)2018-08-03 16:49:28

Хамма зўр зўр деб мақтабдию жуда қўпол хатога эътибор қилмапти. Унақамасда энди хурматли Депутатар!!!


Водийликмизда:)2018-08-03 16:46:54

Хурматли фикр билдирган ўртоқлар мақолани сал охиригача ўқидаларми? Мақолани ёзган одам Андижон Вилояти хокими Шухрат Ғаниев ким? Шунақа хам қупол хато қиладими вей?)


Сарвиноз Холматова Қизилтепа туман бўлими ижрочи котиби 2018-08-03 15:21:53

Ваъда бажарилсагина ҳалқ ишончи ортади. Юртимизда бўлаёнган бундай ўзгаришларнинг провардида ҳалқ манфаати ва ривожи мужассабдир. Ўз сўзига содиқ ҳалқ манфаатини ўйлайдиган халқпарвар хокимлар кўпаяверсин.


Сарвиноз Холматова Қизилтепа туман бўлими ижрочи котиби 2018-08-03 15:21:53

Ваъда бажарилсагина ҳалқ ишончи ортади. Юртимизда бўлаёнган бундай ўзгаришларнинг провардида ҳалқ манфаати ва ривожи мужассабдир. Ўз сўзига содиқ ҳалқ манфаатини ўйлайдиган халқпарвар хокимлар кўпаяверсин.


Исаева Умида 2018-08-03 14:40:50

Эски уйлар бузилиб уни ўрнига янги барча шароитлари бор қулайликлари билан қурилган уйларни телевизорда кўриб бир қувонган эдим мана исботи хам бўлди вилоят хокими Шухратбек Қўшақбоевичга катта рахмат соғ бўлсинлар.


Усмонов Сардор2018-08-03 14:19:21

Bu Prezidentimiz tanlovda adashmaganliklari, Xo`jaobod tumanida ham xalq uchun jonkuyar hokim qo`yganlaridan dalolat.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-08-03 11:43:19

Уз вадасида турган хоким бу узига ишонган жавобгарчиликни хис киладиган улуг инсон. Энди шундай барча шаройтларга эга булган уйлар эгалари хам уз навбатида давлатимиз ривожига уз хиссаларини кушиши керак. Давлатимиз рахбарига деген миннатдорчилигини мехнатлари билан курсата билса нур устига нур булари сузсиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+