Сайёр қабул: муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича масъуллар бириктирилди

16.08.2018, 17:56

Сайёр қабул: муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича масъуллар бириктирилди

O‘zLiDeP Қувасой шаҳар Кенгаши “А.Навоий” МФЙда сайёр қабул ташкил этди.

Аҳоли билан мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда асосан, ишга жойлашиш, тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиш, кредит маблағи олиш, электр энергияси, газ, ичимлик суви билан таъминлаш каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди. 

“А.Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.Маматқулов онаси оғир дардга чалинганини, касаллик бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилиши зарурлиги ва бунинг учун бепул дори-дармон кераклигини айтди. Ушбу масалада халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан шаҳар тиббиёт бирлашмасига депутатлик сўрови юборилиши режалаштирилди.

Шу ҳудудда яшовчи М.Хайитохунов кўп йиллар давомида 2-автобазада ишлаган. Шу боис, унга 1995 йилда автобаза томонидан уй-жой берилган. Бироқ ҳужжатларни соҳталаштирган автобаза директори фуқарога тегишли уйдан уни чиқариб юборди.

Сайёр қабулда сўз олган М.Ҳайитохунов шу масалада мутасаддилардан кўмак сўради. Унинг мурожаати шу ернинг ўзида ўрганиб чиқилиб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юбориш орқали ҳал этиладиган бўлди.

–Тўғриси, ҳудудимизда ташкил этилган сайёр қабулдан маҳалламиз аҳли хурсанд, – дейди “М.Улуғбек” МФЙ раиси Боқижон Ҳолбоев. – Боиси, юзма-юз мулоқот давомида асосан ички йўлларни таъмирлаш, фуқароларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш, бандлик масалалари юзасидан аҳолининг мурожаатлари ўрганилди. Асосийси, ҳар бир мурожаат диққат билан тингланиб, аҳоли норозилигига сабаб бўлган муаммоларнинг аксарияти жойида ўз ечимини топди. 

Умуман, сайёр қабул давомида фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксарияти ҳал этилиб, муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича масъуллар бириктирилди.

 O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2229
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

UzLiDeP РИШТОН ТУМАНИ ҚЙРАҒОЧ ҚИШЛОҒИ БПТ РАИСИ ТОЛИПОВ ЭЛЁРЖОН2018-08-17 12:45:01

АСОСИЙ МАҚСАДИНИ ХАЛҚНИНГ ФАРОВОН ТУРМУШИ ВА МУАММОЛАРДАН ХОЛИ ЯШАШИ УЧУН ҚАРАТГАН БУ КАБИ УЧРАШУВЛАР ЭНГ АВВАЛО ЧЕККА ХУДУДЛАРДА ЯШАЁТГАН ВАТАНДОШЛАРИМИЗ УЧУН КЎМАКЛАШМОҚДА. МУШКУЛЛАРИНИ ОСОН ҚИЛИБ МУАММОЛАРИГА ЕЧИМ ТОПИШИДА КЎМАКЛАШМОҚДА. ШУ КАБИ УЧРАШУВЛАР КЎПЛАБ ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛАРНИ, ЁШ ФЕРМЕР ВА ХУНАРМАНДЛАРНИ ҲАМ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАМОҚДА.


Бекзод БОБОМУРОТОВ O'zLiDeP Навоий вилояти Нурота туман бўлими аппарат раҳбари2018-08-17 12:25:13

Партиямиз ходимларининг саййи ҳаракати билан тез-тез ўтказиладиган сайёр қабуллар халқимиз дардига дармон бўлади. Муаммолари камайиб, ҳаётга бўлган ишончи янада ошади.


Илхом ИСЛОМОВ ЎзЛиДеП Нурота туман бўлими, депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-08-17 12:21:39

Бу каби сайёр қабулларнинг тез-тез ўтказилиши халқимизнинг муаммолари ечилиши ва турмуш тарзи фаровон бўлишга ёрдам беради


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-08-17 08:20:58

Партиямиз фаоллари катнашидаги саёр кабулларда ахоли мурожаатлари диққат билан тингланиб аксарияти шу жойнинг узида ўз ечимини топмокда. Бу эса ахолининг партиядошларимизга депутатларимизга ишончи ортишига асос буляпти. Халкнинг дарди билан яшаш- жамиятимизнинг талаби эканлиги барчага маълум. Саёр кабулларни купрок ташкиллаштириш тарафдоримиз


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-08-16 18:30:32

Партиямиз раҳбарияти, депутатлари ва фаоллари томонидан ташкил этилаётган бундай сайёр қабуллар биринчи навбатда аҳоли муммоларини бартараф этишга кўмаклашаётган бўлса, иккинчи томондан партиямизнинг аҳоли орасида нуфузи ва таъсирининг ошишига хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+