O‘zLiDeP депутати кўмагида Пудина ва Мудин қишлоқлари аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади

17.08.2018, 23:02

O‘zLiDeP депутати кўмагида Пудина ва Мудин қишлоқлари аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади

O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳ вакиллари Қашқадарё вилоятининг барча туман аҳолиси билан юзма-юз мулоқотда бўлишмоқда. Косон туман аҳолиси билан бевосита мулоқот давомида қишлоқ ва маҳаллалардаги мавжуд муаммолар, йиллар мобайнида ҳал этилмаётган масалалар ўрганилди, уларга ечим изланди.

Косон туман Пудина ва Мудин қишлоқлари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун 2010 йил сув тўплаш иншооти қурилиб, зарур тарқатиш ускуналари билан таъминланган эди. Аммо мазкур иншоотга Қарши-Муборак магистрал сув йўлидан сув келтириш учун 18 км сув қувури тортилиши керак.

- Бизга мазкур муаммони ижобий ҳал этишда партия депутатлари амалий ёрдам берсалар, бошимиз кўкка етарди, - дейди маҳалла фаоли Тўйчи Нуриддинов. – Бу ҳақда мурожаат қилмаган жойимиз қолмади. Аммо ҳеч ким эшитишни истамаяпти.  Бу иншоотни қуриш учун 1 миллиарддан кўпроқ маблағ сарф этилган. Ушбу иншоот ишга туширилса, икки қишлоқда истиқомат қилаётган 10 минг нафардан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланган бўларди. Холбуки, айни пайтда бу қишлоқларда яшовчи одамлар бир машина сувни 50-60 минг сўмга сотиб олишаяпти. 

Мазкур муаммони чуқурроқ ўрганиш ва мақбул ечимларини топиш юзасидан халқ депутатлари туман кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари туман кенгашининг навбатдаги сессиясига масала киритишга келишиб олинди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари аҳоли билан бевосита мулоқот давомида фуқаро Фурқат Асомиддинов қишлоқда боғча қуриш мақсадида туман ҳокимлигидан рухсат ва банклардан кредит ололмаётгани борасида ўз эътирозларини билдирди. Партия фаоллари ва депутатлик гуруҳи аъзолари ушбу масалани ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли ташкилотларга сўров жўнатадиган бўлди.

Олимжон МАВЛОНОВ,

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Сиёсий таълим маркази раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1507
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-08-18 08:06:00

Хозирги кунда халкимизнинг онги анча юкори савияда эканлиги, бу хар бир шахснинг уз хукук мажбуриятларини тулаконли англаб етишида. Хакикатдан хам жамият хам шуни талаб килади. Мустакиллигимиз туфайли барча сохаларда эркинлик булган бир пйатда бу маколадаги муоммалар албатта кимни булса хам уйлантиради. Биз йулаймиз бизнинг УзЛиДеП фаоллари бу масалани албатта тегишли жойларга етказиб тез кунда ечишига ердам килади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+