Янги вазифалар масъулияти

31.07.2017, 20:36

Янги вазифалар масъулияти

“Водийгазтаъминот” УК Косонсой туман филиалида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотида Президентимизнинг “Парламентимиз ҳақиқий деморкатия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва ижрочиси бўлиши керак” мавзуидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари олдида турган вазифаларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

O‘zLiDeP туман Кенгаши, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, ҳудудаги 40 нафар бошланғич партия  ташкилотлари раислари ва фаоллар иштирок этган тадбирда давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши сиёсий партия фаоллари зиммасидаги вазифаларни теранроқ ҳис қилиш, шунинг баробарида уларнинг ижросига жавобгарликни яна бир поғона юқорига кўтарганлиги таъкидланди.

Йиғилишда O‘zLiDeP Косонсой туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоси Н.Орипов муҳтарам юртбошимиз партия сайловолди дастурини бажаришга сусткашликка йўл қўйилгани, партиясини менсимасдан, тадбирларига келмасдан, манмансираб қолган депутатларни танқид қилгани ва бундай депутатларни депутатлигидан чақириб олишга бевосита сиёсий партияларнинг имкониятларини кенгайтиргани айни муддао бўлганлиги таъкидлади.

Ҳақиқатдан ҳам, ташаббускорлик фаолияти депутатларда ҳам, сиёсий партияларда ҳам сустлашиб қолган эди. Парламент ва депутатлик назорати, эшитувлар, сўровномалар ҳам номигагина, ҳисобот учун бўлиб, мавжуд муаммоларнинг ечимига енгил-елпи муносабат билдирилаётган эди.

Президентимизнинг бу борадаги танқидий-таҳлилий фикрлари асосли ва тўғри. Партия фаоллари бундан кескин хулоса чиқариб, иш фаолиятини танқидий руҳда қайта кўриб чиқиб, уни бугунги давр талабларига мослаштиришга келишиб олдилар.

Музокараларга чиққан туман ободонлаштириш бошқармаси БПТ раиси М.Акрамов, “Қурувчи кушон” МЧЖ БПТ раиси У.Тўрабоев ва бошқалар йиғилишда қайд этилган фикрлар, вазифаларни фаолиятимизни самарали амалга оширишга, ишимизни тубдан қайта кўриб чиқиб, партия электоратининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, партиянинг Дастурий мақсад ва вазифаларини ҳаётга тадбиқ этиб, эркин ва фаровон демократик жамият барпо этишга хизмат қилишини эътироф этишди.

Йиғилиш якунида БПТнинг галдаги вазифаларини белгилаб олинди.

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1209
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+