Энди у пайтлар ўтди...

27.07.2017, 20:41

Энди у пайтлар ўтди...

Президентимиз шу йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар вакиллари билан учрашувда “бугунги кунда амалда фаолият кўрсатаётган тўртта сиёсий партияга расман жами бўлиб 1 мил. 150 мингга яқин фуқаро аъзо. Савол туғилади: уларнинг қанчаси партиянинг ғояси, мақсад ва вазифаларини чин юракдан ҳис қилади ва шу ғояни амалга ошириш учун курашга тайёр?” деган ҳақли саволни қўйган эдилар.

Дарҳақиқат, аъзолик масаласида сон ортидан қувиб, сифат тўғрисида унутиб қўйган эдик. Тан олиш керак, йўл-йўлакай, шунчаки партия номи ва мақсадини айтиб, янги аъзоларни таклиф қилган пайтларимиз ҳам бўлган.

Энди у пайтлар ўтди. Бугун ҳар бир партия фаолига, айниқса аҳоли билан бевосита ишлайдиган қуйи бўғинларга катта талаб қўйилмоқдаки, фуқаролар партияга аъзо бўлишни онгли равишда, қизиққан, тушунган ҳолда танласин ва унинг фаолиятида фаол иштирок этсин.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасидаги бошланғич партия ташкилотида Президентимизнинг “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасидан келиб чиқувчи галдаги вазифаларига бағишланган навбатдаги йиғилишида шу масалалар қизғин муҳокама қилинди.

Баҳодир Тагаев, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасидаги Сиёсий таълим маркази раҳбари:

— Аҳолини партия фаолиятига қизиқтириш учун аввало уларни тинглашимиз, бевосита мулоқот қилишимиз керак. Айниқса, БПТга келиб тушадиган мурожаатлар билан ишлаш тизимини қайта кўриб чиқиш керак.  Мурожаатларни ҳал этишда партиянинг асосий воситалари: депутатлар ва матбуот кучидан тўғри фойдаланиш, бу бўйича барча фаолларда кўникма ва малакани янада мустаҳкамлаш зарур.

Нилуфар Хотамова, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходими:

— Тарғибот тадбирларни янги усулда амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Бунда аҳолининг ҳар бир қатламига алоҳида ёндашув, аудитория билан ишлашда замонавий методлардан фойдаланиш талаб этилади. Бунинг учун қуйи бўғинлардаги фаолларни махсус дастур асосида самарали ўқитиш керак. Зеро, бошланғич ташкилот Партиянинг асосий бўғини ҳисобланади.

Мунозарада сўз олган БПТ аъзолари бошланғич ташкилот иш режасини янада такомиллаштириш, ҳамкор ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига тўхталиб ўтишди.

Йиғилиш якунида бошланғич партия ташкилоти аъзолари учун аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини ўргатишга қаратилган махсус ўқув ташкил этишга келишиб олинди.

Сайёра Асранова,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасидаги

бошланғич партия ташкилоти раиси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1057
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+