Ваъдалар амалда бажарилди

25.08.2018, 16:04

Ваъдалар амалда бажарилди

Бу эса ёшларнинг O‘zLiDePга ишончини янада мустаҳкамлади

Яқинда Навоий шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекис­тон Либерал-демократик партияси ҳамда Навоий вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар” номли форум бўлиб ўтган эди.

Форум доирасида ташкил этилган “Ёшлар бандлигини таъминлаш энг муҳим вазифамиз” мавзуидаги амалий учрашувда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Ахтам Хаитов ва Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов ёшларнинг орзу-умидлари, режалари билан қизиққани, мавжуд муаммоларни бартараф этишга киришгани навқирон авлоднинг келажакка бўлган ишончини янада мус­таҳкамлади.

Ёшлар ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини рўй-рост ўртага ташлади. Кимдир банкдан кредит олиш ёки ишга жойлашиш, бошқа биров тадбиркорлигини йўлга қўйиш учун ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Хўш, форумда белгиланган топшириқлар ижроси, берилган ваъдалар ижобати қандай кечмоқда? Қуйида бевосита шу тадбирда иштирок этган навоийлик ёшларнинг шу ҳақдаги фикрлари билан танишасиз.

Шаҳризода РАЙҲОНОВА, Зарафшон шаҳри:

– O‘zLiDePнинг “Келажак депутатлари” гуруҳи аъзоси сифатида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида рўй бераётган янгилик ва ўзгаришларни мунтазам кузатиб бораяпман. Форумда иштирок этиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси фаолияти билан яқиндан танишиш, қолаверса, пойтахтимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик жараёнини ўз кўзимиз билан кўриш учун Тошкентга боришда амалий ёрдам беришни илтимос қилдим. Партиямиз раҳбари тез кунда бу масала ҳал қилиниши, хусусан, марказдан олисдаги зарафшонлик ёшларнинг ўйлаган ниятлари ижобат бўлишига ваъда берди. Қарангки, куни кеча биз – 35 нафар “Келажак депутатлари” гуруҳи аъзолари пойтахтда бўлдик. Мамлакатимиздаги сиёсий жараёнларда фаол ва етакчи партия фаолияти, парламент депутатлари фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдик. Партия ғоялари, ташаббуслари кенг муҳокама қилинадиган жараёнларда иштирок этдик. Айниқса, Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари комиссияси аъзоси Расул Кушербаев билан бўлиб ўтган мулоқот илиқ таассурот қолдирди. Депутат бизни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берди. Шунингдек, Тошкентдаги Турин политехника университетида ёшларга яратиб берилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдик. Чилонзор туманидаги коворкинг марказида тадбиркорлар томонидан ташкил этилган мастер-класс билимларимизни янада оширди.

Манзура ОЧИЛОВА, Навбаҳор тумани:

– Форумда партия раисидан коллежни битирганимдан бери ишсиз юрганлигимни айтиб, муқим ишга жойлашишга кўмак беришларини сўрадим. Қисқа муддатда менинг “Янги ер” кўп тармоқли фермер хўжалигига ишга олинганлигимни тасдиқловчи ҳужжат ва меҳнат дафтарчаси беришди. Мана, ҳозир ишлаяпман...

Чарос ЖАМОЛОВА, Навоий шаҳри:

– Анча йиллардан бери “Навоий Шамс” корхонасига ишга кириш орзуим эди. Форум баҳонасида айнан ана шу корхонага иш юритувчи лавозимига ишга қабул қилиндим. Бутун оиламиз хурсанд бўлди. Партия томонидан ана шундай амалий тадбирлар тез-тез ўтказиб турилса, бизга ўхшаган ёшларнинг муаммолари жойида ҳал бўларкан...

O‘zLiDeP ташаббуси билан ўтказилган мазкур форумда иштирок этган ёшларнинг ҳар бири юқоридаги каби мавжуд муаммолари жойида ҳал этилганлигини қувонч билан тилга олишмоқда. Улар келажакдаги режалари рўёби партиянинг амалий ёрдами билан ижобий ҳал бўлаётганлигини фахру ифтихор билан тилга олишмоқда.

Бахтиёр ТОШНАЗАРОВ,

“XXI asr” мухбири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1495
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-08-25 20:14:08

Партия раҳбарияти ва фаоллари томонидан ёшлар билан яқиндан ишлаш, уларнинг муаммоларини бартараф этишга кўмаклашига бўлган ҳаракат ёшлар кенг қатламининг партиямизга бўлган хайрихоҳлигини, қизиқишини кучайтириши, пировардида партиямиз сафларида ёшлар сонининг ошишига сабаб бўлади..


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-08-25 18:56:35

Замон талаби булган тадбиркорликни янада ривожлантириш максадида жойлардаги УзЛиДеП фаоллари тамонидан амалга оширилаетган таргивот ишлари уз самарасини бермокда. Маколадаи ешларимиз фикрларидан партиямизга деган миннатдорчилиги албатта бизни кувонтиради. Ешларимизнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш-бу партиямизнинг энг асосий вазифаларидан.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+