“Хазора” ва “Деҳгарон” МФЙда сув бор, лекин томорқадаги экинлар қуриб қоляпти

25.08.2018, 21:28

 “Хазора” ва “Деҳгарон” МФЙда сув бор, лекин томорқадаги экинлар қуриб қоляпти

Айни пайтда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Навоий вилояти Кенгаши фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ  республикамизнинг саноатлашган ҳудуди Навоий вилоятидаги “Обод қишлоқ” дастурига киритилган қишлоқлар аҳолиси ҳузурида бўлиб турибди.

Ишчи гуруҳ вакиллари Кармана туманидаги “Хазора” ва “Деҳгарон” МФЙлари аҳолиси билан юзма-юз мулоқотда бўлганда томорқага экилган бу йилги экинлар (помидор, бодринг, бақлажон, булғор қалампири, картошка ва бошқа маҳсулотлар) батамом қуриб кетганлигини айтишди. Унинг сабабини сўраганимизда қуйидагича жавоб олдик:

– Сўнгги 2-3 йилдан бери томорқамиздаги рўзғор эҳтиёжлари учун эккан экинларимиз қуриб, қовжираб қоляпти. Табиийки ушбу маҳсулотларни бозордан сотиб олишга мажбур бўляпмиз. Томорқани суғоришга оқава сув бор, фақат у жуда шўр, таркиби бузилган. Ушбу муаммо ўз ечимини топса, томорқамиздан унумли фойдаланардик.

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1540
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+