O‘zLiDeP урганчлик 8 нафар ёшга имтиёзли кредит ажратилишида кўмаклашди

27.08.2018, 16:52

O‘zLiDeP урганчлик 8 нафар ёшга  имтиёзли кредит ажратилишида кўмаклашди

“Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини Урганч шаҳрининг “Наманган” кўчасида жойлашган бўлиб,  жорий йилда “Обод маҳалла” Дастурига киритилган.

Партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзоларининг навбатдаги ташрифи мазкур маҳаллада бўлди. Ташриф чоғида партия вакиллари ҳудуддаги реал ҳолат билан яқиндан танишиб, одамлар билан суҳбатлашди, уларнинг дарду ташвишлари билан қизиқди. Ўрганиш ва суҳбат жараёнида ҳудудда кўплаб муаммолар тўпланиб қолгани маълум бўлди.

-Дўстлик маҳалласидаги 1274 та хонадонда истиқомат қилаётган 1410 нафар аҳолининг 35 нафари тадбиркорлик, 210 савдо-сотиқ, 13 касаначилик, 18 тадбиркорликнинг бошқа соҳалари, 11 оилавий тадбиркорлик ва 2 нафари миллий ҳунармандчилик билан шуғулланади, - дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Ш.Сафарбаев. – Аммо Урганч шаҳрида имконият ва салоҳиятнинг кўплигини инобатга олсак, мазкур кўрсаткич этарлича эмас. Шу боис, ўрганишлар давомида муаммоларга ечим топиш баробарида, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш орқали бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.

Урганчлик Барно Рахимова кўп йиллардан буён тикувчилик билан шуғулланади. Лекин фаолиятини кенгайтиришга имконияти йўқ эди. Ишчи гуруҳ аъзолари ташрифи тадбиркорга катта имконият берди. Боиси, партия кўмагида унга ТИФ “Миллий банк” Урганч филиали томонидан 20 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди. Энди у олган кредити эвазига фаолиятини кенгайтириб, 5 нафар хотин-қизни бандлигини таъминлайди.

Таъкидлаш керак, ўрганишлар давомида “Наманган” кўчаси 54 уйда яшовчи хонадон эгаларига янги турдаги иситиш катёлларини кредит асосида олишда ҳамда 8 нафар фуқарога ўз бизнесини бошлаши учун имтиёзли кредит ажратилишига кўмаклашилди.                                                   

Дониёр ЖУМАНИЯЗОВ,

O‘zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1155
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна КР Тахтакупир2018-08-28 08:34:52

УзЛиДеП фаолларидан тузилган ишчи гурухларнинг жойлардаги ўрганишлари давомида 8 нафар фуқарога ўз бизнесини бошлаши учун имтиёзли кредит ажратилишига кўмаклашиши бу таргивот ишлари самараси албатта. Бу каби хайрли ишлар республикамиз буйлаб барча махаллаларда йил охиригача давом этади деб умид киламиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+