O'zLiDeP фаоллари Жомбой туманидаги "Кангли" МФЙ аҳолисини мустақиллик байрами билан табриклади

03.09.2018, 16:56

O'zLiDeP фаоллари Жомбой туманидаги

O'zLiDeP Жомбой туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги чекка худудда жойлашган "Кангли" МФЙда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида  учрашув ташкил этилди.

Тадбирда O'zLiDeP Жомбой туман Кенгаши фаоллари, партия ходимлари, туман ҳокими, O'zLiDeP Жомбой туман Кенгаши депутати У.Назаров иштирок этиб, аҳоли билан мулоқот ўтказди. Учрашув жараёнида аҳолининг муаммоларини ўрганиш билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Ҳар бир оила тадбиркор” Дастурининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди. Тадбирда O'zLiDeP Жомбой туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари З.Юсупова  йиғилганларни Истиқлолнинг 27 йиллиги билан қизғин ва самимий табриклар экан, ўтган давр  давомида амалга оширилган ютуқлар хусусида гапирди.

- Халқимизнинг асрий орзуси бўлган Мустақиллик туфайли юртимизда тадбиркор ва ишбилармонлар кўпаймоқда. Бунинг эвазига аҳоли фаровонлиги  ортиб бормоқда, O'zLiDeP  тадбиркорлар сафининг кенгайишидан манфаатдор. Юртимизда “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида ҳар бир хонадонда тадбиркорларнинг фаолият бошлаши бизни чин маънода қувонтиради, - деди З.Юсупова.

Учрашувда сўзга чиққанлар, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва бунёдкорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш,  жойларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бу орқали янги иш ўринларини яратиш, бандлигини таъминлаш, ўз меҳнати билан даромад топиш истагида бўлган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида гапирдилар.

Бахтигул Қаршиева,

O'zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1107
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат рахбари2018-09-05 10:34:53

Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва бунёдкорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш хар бир рахбар ва депутатнинг кундалик иши бўлиши керак.


Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-09-05 08:33:42

Бундай байрамолди тадбирлари вилоятимиздаги кўплаб маҳаллаларда, партиямиз фаоллари,депутатларимиз томонидан амалга оширилди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+