Самарқандлик депутатимиз “Лолазор” маҳалласидаги муаммолар юзасидан сўров юборди

07.09.2018, 15:29

Самарқандлик депутатимиз “Лолазор” маҳалласидаги муаммолар юзасидан сўров юборди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг вилоят Кенгаши ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Самарқанд шаҳридаги “Лолазор” МФЙ аҳолиcи билан мулоқотлар ўтказди.

Учрашувлар давомида ҳудуддаги 46, 48 кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли томонидан коммунал соҳага оид кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Масалан, ҳудуддаги 46 уй, 30 хонадонда яшовчи Х.Хакимов уйларнинг томи таъмирталаб экани, қиш ойларида юқори қаватлардан чакки ўтиши, иситиш тизими эса умуман ишламаслигидан шикоят қилди.

Бобурмирзо 1-тор кўча, 11 уйда яшовчи Меҳринисо Эсанова эса маҳаллада болалар учун футбол майдони йўқлигини айтиб, шу масалада кўмак сўради.

–Маҳалламизда болалар учун футбол майдони қуриб берилса яхши бўлар эди. Боиси, ҳозир ёшларимиз кўчада футбол ўйнамоқда, бу эса машиналар ҳаракати учун хавф туғдиряпти, – деди М.Эсанова. Суҳбат ва мулоқотлар давомида сўз олган маҳалла фаоли Муҳаббат Юсупова кейинги йилларда шаҳар кўчалари кундан-кунга чирой очиб бораётганини таъкидлаб, маҳалладаги ички йўлларни таъмирлашда амалий ёрдам сўради.

Ҳар учала масала юзасидан халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи томонидан тегишли ташкилотларга сўров юборилди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1366
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-09-07 23:21:22

Аҳоли муаммоларига мутассади ташкилотлар раҳбарлари эътиборини жалб этиш ва бу муаммоларни ҳал этишда бевосита депутатларимизнинг фаол бўлиши-партиямизнинг халқ ичида нуфузининг ортишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади албатта.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+