50 нафардан зиёд ёшлар O‘zLiDeP фаолияти билан яқиндан танишди

24.11.2017, 18:34

50 нафардан зиёд ёшлар O‘zLiDeP фаолияти билан яқиндан танишди

Давлатимиз раҳбари жорий йил 12 июлда сиёсий партиялар вакиллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси аъзолари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлган йиғилишда ёшларни сиёсий партиялар ва парламент фаолияти билан яқиндан таништиришни қатъий вазифа қилиб қўйган эди.

O‘zLiDeP “Тараққиёт Стратегияси” Маркази билан ҳамкорликда ана шу вазифаларни ижро этиш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси парламентининг модели” лойиҳасини ишлаб чиқиб, лойиҳа доирасида 50 нафардан зиёд ёшлар партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва унинг бўлимлари фаолияти билан яқиндан танишди.

– Мазкур лойиҳа ёшларни қонунларни ишлаб чиқиш жараёнидаги иштирокини таъминлаш, уларда сиёсий онг ва мунозара маданиятини шакллантиришга хизмат қилади, – дейди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ёшлар билан ишлаш бўлими ходими Тоир Салимов. – Бу эса уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги фаол иштирокини таъминлайди. O‘zLiDeP ёшлар фаоллигини оширишга қаратилган янги лойиҳалар ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этишда давом этади.   

Таъкидлаш керак, мазкур лойиҳа ёшларни мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан хабардор қилиш, тараққиётимизнинг беш устувор йўналиши бўйича – Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда ёшлар иштирокини таъминлаш, қабул қилинаётган қонунлар юзасидан ёшлардан таклиф ва тавсиялар олиш мақсадида ташкил этилмоқда.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1866
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Alisher Irgashev2019-11-22 18:02:47

UZIMEI тизимининг ишга тушиши ва эски телефонларни рўйхатдан ўтказиб бўлмаслиги "Инсон шаъни ва қадр қимматини" топталишига давлат миқёсида сабаб бўлмаяптими? Оддий мактаб ўқувчиси мактаб дастурларидан фойдаланиш учун фойдаланаётган телефонни IMEI кодини рўйхатдан ўтказмаслик давлат сиёсатида қандай ўрин тутади?


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+