“Jo Smart Advice” корхонаси Андижонда мастер класс ўтказди

23.11.2017, 19:04

“Jo Smart Advice” корхонаси Андижонда мастер класс ўтказди

Андижон қишлоқ хўжалиги институтида O‘zLiDeP  Андижон тумани Кенгаши ташаббуси билан “Ёшларни тадбиркорликка жалб килиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда партия туман Кенгаши қошидаги “Ёш либераллар” клуби аъзолари, талабалар, тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар ҳамда пойтахтимиздаги “Jo Smart Advice” компанияси вакиллари иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимиз тараққиётининг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ҳамда “Ёшларга оид давлат сиёсати”нинг мазмун-моҳиятини ўрганиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди.

– Уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида йирик корхона ва тадбиркорлик субъектларида ана шундай учрашувлар ташкил этилмоқда, – дейди O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ойжамол Зайлобидинова. – Мазкур давра суҳбатида ҳам бир гуруҳ тадбиркорликка иштиёқи баланд йигит-қизларга танлаган йўналишлари бўйича тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Тадбир давомида “Jo Smart Advice” компанияси раҳбари Жавлонбек Отахонов томонидан тадбиркорликка бағишланган форумлар, бизнеснинг янги инновацион стратегиялари ҳамда молиявий кўмак масалалари буйича маьлумотлар берилиб, дунёнинг таниқли ва илғор тадбиркорлари фаолияти мисолида ёшлар учун бизнес-тренинг ва мастер-класс ўтказилди.

Назирахон ТОЛИПОВА,

O‘zLiDeP Андижон туман

Кенгаши БПТ консультанти

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1744
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+