O‘zLiDeP ишчи гуруҳининг фаолияти сарҳисоб қилинди

13.09.2018, 15:53

O‘zLiDeP ишчи гуруҳининг фаолияти сарҳисоб қилинди

Хабарингиз бор, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг барча ҳудудий Кенгашларидан таркиб топган ишчи гуруҳ томонидан Президентимиз ташаббуси билан амалга ошириб келинаётган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Дастурларининг жойлардаги ижросини ўрганиш, уйма-уй юриб аҳоли муаммолларига ечим топиш мақсадида юзма-юз мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Қарийб бир ой давомида партия фаолларининг аҳоли билан мулоқотлари барча ҳудудларда ташкил этилиб, аниқланган муаммолар бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатилди, ҳар бир муаммони ижобий ҳал этиш борасида саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилган.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов ҳудудларда олиб борилган ушбу ўрганишларнинг натижалари бўйича йиғилиш ўтказди. Унда партия ходимларнинг ҳар бирига ушбу ўрганилган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, партия депутатлик гуруҳлари томонидан жўнатилган депутатлик сўровларнинг натижалари бўйича кунлик назоратини олиб бориш, партия сафида аъзолар сонини кескин ошириш, тадбиркорлар ва фермерлар билан доимий мулоқотда бўлиш ва аниқланган муаммоларини партиявий воситалар орқали ечим топиш борасида кўрсатмалар берди.

Йиғилишда шунингдек, ҳудудларнинг имкониятидан келиб чиққан ҳолда туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурларга аниқ таклифлар олиш, тадбиркорларнинг инвестициялар билан боғлиқ муаммоларини аниқлаб тегишли ташкилотлар, вазирликларга депутатлик сўровлари жўнатиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Муҳокама қилинган барча масалалар бўйича йиғилиш қарори қабул қилинди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1521
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Кадиров Жасурбек-O`zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-09-13 16:48:51

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг барча ҳудудий Кенгашларидан таркиб топган ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилган ишлар, жумладан, аҳоли билан юзма юз учрашувлар ташкил этилиб, аҳолининг ҳолидан хабар олиб муаммоларни партиявий воситалар орқали ҳал этилишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги билан алоҳида эьтиборлидир. Шу ўринда такидлаб ўтиш жойиз Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларидаги партия депутатик гуруҳи депутатларининг ҳам ҳиссалари катта бўлмоқда. Ўйлаймизки амалга оширилаётган бу каби ишлар натижасида фуқароларимизнинг янада сиёсий онги яхшиланади ва партияга бўлган ишончи янада ортади. O‘zLiDeP партия ташкилотининг Республика, шаҳар, вилоят ва тумалардаги аҳил жамоасига омад тилаб қоламиз.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП депутатлар гурухи ижрочи котиб 2018-09-13 16:11:59

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг барча ҳудудий Кенгашларидан таркиб топган ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилган ишлар самарали булди дея умид киламиз, айрим хонодон эгалари хурсандлигини яширмасдан очик чехра билан каршилаб уз таклифларини уртага солди. Купчилик муоммали масалалар шу жойларнинг узида ек тегишли ташкилотлар рахбарлари билан биргаликда куриб чикилиб ердам курсатилди. Бу албатта партиямизга халкимиз ишончи ошишига асос булади. Барчага куч кувват тилйамиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+