O‘zLiDeP фаоллари Олмазор кичик саноат зонасидаги муаммоларни ўрганди

14.09.2018, 15:12

O‘zLiDeP фаоллари Олмазор кичик саноат зонасидаги муаммоларни ўрганди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Тўрабек Назаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ тадбиркор ва ишбилармонлар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Олмазор туманидаги кичик саноат зонасида бўлди.   

Дастлаб ишчи гуруҳ аъзолари “Rubber plast pharm” МЧЖ  фаолиятини ўрганди. Ташриф чоғида партия фаоллари корхона фаолияти ва ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

– Фаолиятимизни 2017 йилда бошлаганмиз, – дейди корхона раҳбари Шерали Ўринов. – Асосан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот қадоқларига муқова қоғозлар ва маҳсулот идишлари ишлаб чиқариш билан шуғулланамиз. Айни чоғда корхонамизда 60 нафардан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қиляпти. Шу кунларда эса фаолиятимизни янада кенгайтириб, қўшимча 50 та иш ўрни яратиш ҳаракатида юрибмиз. 

Ишчи гуруҳ аъзоларининг навбатдаги манзили тумандаги “YEKAN – AK” МЧЖ бўлди. Айтиш жоиз, мазкур корхонада юртимизда ишлаб чиқарилаётган машиналарнинг эхтиёт қисмлари ишлаб чиқарилади. Корхонада фаолияти ўрганилганда бу ерда кадрлар муаммоси борлиги маълум бўлди. Корхона раҳбарининг айтишича, корхонага термапласт бўйича мутахасис кадрлар етишмас экан.

Ўрганишлар давомида ҳар икки кичик саноат зонасида ҳам кадрлар борасида муаммолар борлиги аниқланди. Мазкур муаммолар юзасидан партия ишчи гуруҳи аъзолари томонидан амалий ёрдам беришга келишиб олинди.

Ишчи гуруҳнинг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда. 

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1575
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+