Муаммоларни ҳал этиш учун депутатларимиз уйғониши керак

14.09.2018, 18:03

Муаммоларни ҳал этиш учун  депутатларимиз уйғониши керак

Жойларда O‘zLiDeP устави, дастурий мақсад-вазифаларини халқ орасида кенг тарғиб қилаётган тарғиботчилар гуруҳи семинар-тренинглар ўтказиб келмоқдалар.  

Асака тумани “Шархонсой ирригация” бўлимида бўлиб ўтган ана шундай семинарда сўз олган партия Андижон вилоят Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгашлардаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда партиямизнинг ўрни ва аҳамиятини ошириш, кўппартиявийлик шароитида сайловчилар ишончини қозонишда кайси жиҳатларга эътибор қаратиш зарурлиги хусусида алоҳида тўхталдилар.

– Қаерга борманг, аҳоли билан жонли мулоқотлар устидан тушасиз, – дейди партия Андижон вилоят Кенгаши мафкуравий ташвиқот-тарғибот ишлари бўлими мудири Муяссархон Умурзақова. – Мулоқотларда кўтарилаётган муаммолар аслида бизнинг муаммойимиз. Уларни ҳал қилишда депутатларимизнинг ўрни алоҳида аҳамиятга молик. Ечимини кутаётган масалалар жуда кўп, уларни ҳал қилишда албатта халқ вакиллари – депутатларни ҳаракатга келтиришимиз, жоиз бўлса, “уйғотишимиз” керак. Бўлиб ўтаётган мана шундай ўқув-семинарларида айни жиҳатларга эътибор қаратяпмиз.

Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.

Шуҳратбек Бозоров,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши ҳузуридаги

Сиёсий таълим маркази раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1342
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-09-16 16:09:46

Жуда ҳам тўғри ечимини кутаётган масалалар жуда кўп, уларни ҳал қилишда албатта халқ вакиллари – депутатларни ҳаракатга келтиришимиз, жоиз бўлса, “уйғотишимиз” керак, уларни янада фаолликга чорлашимиз лозим, ахир уларни халқ сайлашган, улар халқ учун фидоийлик билан меҳнат қилишлари керак


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+