Ишчи гуруҳ ташрифидан сўнг тадбиркор муаммоси ҳал бўлди

19.09.2018, 18:03

Ишчи гуруҳ ташрифидан сўнг тадбиркор муаммоси ҳал бўлди

Муҳайё Исроилова шахрихонлик қўли гул чеварлардан. Атрофида шогирдлари кўп. Анчадан буён кичик трикотаж цеҳи ташкил қилиш ниятида юрганди. Мақсадини амалга ошириш учун етарли маблағи бўлмагани сабабли, мутасаддиларга имтиёзли кредит олишда мурожаат қилди.

Бироқ... югур-югур, кутишлардан чарчаб барига қўл силтади. Айни шундай вақтда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партия Андижон вилоят Кенгаши масъулларидан иборат ишчи гуруҳ унинг жонига оро кирди.

Муаммосини тинглаган мутасаддиларимиз бундай ташаббусни астойдил қўллаб қувватладилар. Зарур ҳужжатлар қайта тикланиб, “Ҳамкорбанк”нинг Шаҳрихон туман филиалига топширилди. Қаттиқ назорат қилинган иш натижаси жуда тез намоён бўлди. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ажратилган 9 миллион сўмлик имтиёзли кредит эвазига қўшимча тикув машиналари харид қилинди.

–Партия кўмагидан жуда миннатдорман, – дейди М.Исроилова. – Ҳозирда маҳалладаги вақтинча ишсиз юрган 5 нафар қизларни ёнимга олиб, аёлларнинг трикотаж  либосларини тикиб, ички бозорга тақдим қиляпмиз. Мақсадимга эришишимда катта кўмак берган O‘zLiDeP ходимларидан, депутатларимиздан миннатдорман.

Ташрифдан кейин бундай хайрли ишлар овозаси тобора кенг қулоч ёймоқда.

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    739
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-09-20 08:34:01

Жойлардаги ишчи гурухлар тамонидан амалга оширилган сухбатлар учрашувлар уз самарсини курсатмокда. Маколадаги шахрихонлик Муҳайё Исроилова мақсадимга эришишимда катта кўмак берган O‘zLiDeP ходимларидан, депутатларига деган миннатдорчилиги бизни хам кувонтирди. Сабаби шъеримиз биргаликда биз кучмиз!


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-09-19 18:18:57

ЎзЛиДеП Халқ муаммоларини ечишда давом этмоқда


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+