Нукусда ёш тадбиркор мастер-класс ташкил этди

22.09.2018, 16:06

Нукусда ёш тадбиркор мастер-класс ташкил этди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан Қорақалпоқ давлат университетида “Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастури бўйича ўқув-семинар ўтказилди.

Тадбирда “Оралбай Нукус” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, ёш тадбиркор Памир Сержанов томонидан мастер-класс ташкил этилди.

– Тадбиркорлик фаолиятимни 2013 йили тижорат банкларидан кредит олиб бошлаган эдим, – дейди Памир Сержанов. – Корхонамиз асосан темир буюмларидан маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Корхона фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида Хитой давлатидан янги технологияларни олиб келдик. Бугунги кунда корхонамизда 12 нафар ишчи ишламоқда. Янги ускуналарнинг ишга тушиши билан яна 10 нафарга яқин ёшларни иш билан таъминлаш имкони пайдо бўлади.  

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

 Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1344
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-09-22 17:52:27

Маколадаги Памир Сержанов каби тадбиркор ешларимизниниг изланиши талапчанглиги ва албатта янгиликка ендашуви кимни булсада кувонтиради. Софимиз мана шундай фидойи фаол ешлар билан купайиши тарафдоримиз. Партиямизниниг максад вазифаларига суянган холда фаолият юритаетган сиёсий ва хукукий саводхон ешларимиз хамиша мактанишимиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+