“O‘zLiDeP мажбурий меҳнатни олдини олишда фаол бўлиши керак”, дейишмоқда қорақалпоғистонлик маслакдошларимиз
25.09.2018, 17:36

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида”ги Конвенцияни ратификация қилиш ҳақидаги қарор ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида Кегейли маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида семинар ўтказди.
Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари Кенгаши ходимлари, мутасадди ташкилот вакиллари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Кегейли туман бўлими бошлиғи С.Асанов мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасида туманда олиб борилаётган ишлар ҳақида тушунча берди. С.Асанов бундай ҳолат юз берса вазирликнинг ишонч телефонларига мурожаат қилиш кераклигини таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида мажбурий меҳнатни олдини олиш бўйича партия ташкилотларининг вазифалари ҳам белгилаб олинди.
А.УМИРБЕКОВ,
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон
Республикаси Кенгаши фаоли
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Сирдарёлик тадбиркорнинг дардини ким эшитади?
17.02.2019, 08:48
-
“Биз учун иккинчи даражали масала йўқ”
17.02.2019, 08:46
-
Гулистонликларнинг нимадан кўнгли тўлмаяпти?
17.02.2019, 08:44
-
2019 йилги парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар янги Сайлов кодекси асосида ўтказилади
16.02.2019, 10:37
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ўз бизнесини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга имтиёзли кредит олиб берди
16.02.2019, 10:33
Фикрингизни қолдиринг