“Ўзметкомбинат”даги қуйи бўғинда лидерлар ва лекторлар гуруҳлари тузилади

01.10.2018, 12:24

“Ўзметкомбинат”даги қуйи бўғинда лидерлар ва лекторлар гуруҳлари тузилади

O‘zLiDeP Бекобод шаҳар Кенгаши таркибидаги “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда партия “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирок этди.

– Партия қуйи бўғинлари фаолиятини янада жонлантириш биринчи галдаги вазифамиздир, – O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши раиси.в.б, аппарат рахбари Т.Файзиев. – Шунингдек, бошланғич партия ташкилотлари аъзолари сафини кенгайтириш, 2019 йилги бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш, номзодлар захирасини шакллантириш каби вазифалар ҳам эътиборимиз марказида. Яна бир янгилик. Яқин кунларда “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти қошидаги БПТда лидерлар ҳамда лекторлар гуруҳларини тузишни режалаштиряпмиз.

Йиғилишда жорий йилнинг 15 ноябрь куни партия ташкил топганининг ўн беш йиллигини муносиб кутиб олиш, Президентимизнинг “Ўзметкомбинат”га ташрифлари чоғида белгилаб берган вазифаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

O‘zLiDeP Тошкент вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1223
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+