O‘zLiDeP тадбиркорликка қизиқувчи ёшларга маҳорат дарси ўтказди

12.10.2018, 20:13

O‘zLiDeP тадбиркорликка қизиқувчи ёшларга маҳорат дарси ўтказди

O‘zLiDeP Самарқанд туман Кенгаши томонидан Гулобод ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежида тадбиркорликка қизиққан ёшлар учун соҳада муайян ютуқларга эришган тажрибали тадбиркорлар томонидан маҳорат дарслари ташкиллаштирилди.

Тадбирда тумандаги “Ғафур С” фермер хўжалиги раҳбари Шуҳрат Ғафуров тадбиркорликнинг  сир-синоатлари ҳақида ҳаётий тажрибаларини ёшлар билан ўртоқлашди.

- Самарқанд тумани аҳолисининг қарийиб 90 фоизи тадбиркорлик билан банд, - дейди O‘zLiDeP Самарқанд туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари–аппарат раҳбари Гулчеҳра Қудратова. Улар қадимдан томорқасидаги гилосларини сотиб қўшимча даромад олишни ўрганган. Сўнгги йилларда бу ҳудудда боғдорчилик соҳасида фаолият юритаётган фермерларнинг сафи кенгайиб халқимиз дастурхонининг тўкин бўлишида муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

  • Кўрилди
    1256
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+