O‘zLiDeP ишчи гуруҳи кўмагида Гурлан туманидаги Дўстлик маҳалласининг 7,47 километрлик қисми асфальт қилиняпти

19.10.2018, 17:06

O‘zLiDeP ишчи гуруҳи кўмагида Гурлан туманидаги Дўстлик маҳалласининг 7,47 километрлик қисми асфальт қилиняпти

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва ҳудудий партия ташкилотлари масъул ходимлари, депутатлик корпуси вакилларидан иборат ишчи гуруҳларининг жойлардаги амалий фаолияти изчил давом этмоқда. Аввал ўрганилган масалаларнинг ечими қай даражада таъминлангани бўйича қуйидаги ҳудуд мисолида сўз юритамиз.

Хоразм вилоятида “Обод қишлоқ”, “Ҳар бир оила - тадбиркор”, “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурлари доирасида аҳолининг қизиқиш ва имкониятлари атрофлича ўрганилиб, чуқур таҳлил қилинаётгани ўз самарасини бермоқда. Бу ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, улар орқали яратилаётган шароитлар жонли мисоллар орқали тушунтирилиши тарғибот тадбирларининг таъсирчанлигини янада оширяпти.

Инсон кун сайин турмушини яхшилашга интилиши табиий, албатта. Тоза ичимлик суви таъминоти эса ана шу жараённинг асосий бўғинлардан бирини ташкил этади. Шунинг учун ҳам хонадонма-хонадон юриш давомида ишчи гуруҳи ичимлик ва томорқа учун сув масалаларига жиддий эътибор қаратаяпти. Мурожаатларнинг аксарияти ҳам айнан томорқадан оқилона фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш учун имтиёзли кредитлар ажратилиши юзасидан бўлмоқда.

– Ҳовлимизда иссиқхона қуришни  орзу қилиб юргандим, – дейди Хива туманидаги Чанашиқ маҳалласида яшовчи Бекзод Раҳмонов. – Партия фаоллари уйимизга келиб, тушунтириш ишларини олиб борганидан кейин ниятимни амалга оширишга қарор қилдим. Ишчи гуруҳи зарур ҳужжатларни тез ва тўғри расмийлаштиришга ёрдам берди. Натижада 27 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, иссиқхона қуришни бошлаб юбордим.

Ҳазорасп туманидаги Саноат маҳалласида истиқомат қилувчи Малоҳат Худайберганова ишчи гуруҳидан нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехини очишда кўмаклашишни сўраганди. Партия фаолларининг амалий ҳаракатлари билан қисқа муддат ичида унга “Ҳамкорбанк”нинг туман филиалидан 50 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди.

Аҳоли томонидан кўтарилган муаммолар, хусусан, ички йўлларнинг аҳволини яхшилаш, мактабгача таълим муассасаларини кўпайтириш масалалари мутасадди идоралар вакилларини жойига таклиф қилиш орқали ҳал қилинмоқда. Муайян вақт ва алоҳида ёндашув талаб қиладиганлари юзасидан эса депутатлик корпуси назорати остида тегишли ташкилотларга расмий сўровлар чиқариляпти. Жумладан, 57 та депутатлик сўровининг 52 тасига мурожаат муаллифларини қаноатлантирувчи жавоблар олинди.

Изланувчан ёшларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, уларнинг қизиқишларини рағбатлантириш ва бизнес-режаларини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида навқирон авлод вакиллари учун ҳам очиқ мулоқотлар уюштирилди. O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг лойиҳалари, партиянинг инновацион ривож­ланишга йўналтирилган тадбирлари аҳамияти хусусида маълумотлар берилди. Ана шундай учрашувлардан бирида Гурлан туманининг Дўстлик маҳалласида яшовчи Нозима Дўстчанованинг ички йўллар бўйича мурожаати депутатлик назоратига олинган эди. Орадан кўп ўтмай Халқ депутатлари туман Кенгашидаги  O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Қ.Сапаев томонидан йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига сўров юборилиши натижасида мазкур маҳалла йўлларининг 7,47 километрлик қисмида тошли қоплама ишлари бажарилди. Тўлиқ таъмирлаш ишлари эса давом этаётир.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1221
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-23 08:21:26

Партиямиз фаоллари тамонидан халкимизнинг огрини енгил килишда яъни муоммаларини ечишдаги амалий ердамлари халкимизнинг розилиги албатта уларнинг партияга хурматини ва ишончини уйготади. Хорманг ва чарчаманг хурматли софдошлар!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+