“O‘zLiDeP ёшларнинг орзуларини рўёбга чиқаришда кўмак бериб келаётган сиёсий куч”, дейишмоқда қорақалпоқ ёшлари

29.10.2018, 18:31

“O‘zLiDeP ёшларнинг орзуларини рўёбга  чиқаришда кўмак бериб келаётган сиёсий куч”, дейишмоқда қорақалпоқ ёшлари

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этди.

– Тадбир давомида парламент, сиёсий партиялар фаолияти, айниқса, O‘zLiDePнинг мақсад ва вазифалари ҳақида кенгроқ  тушунчага эга бўлдим, – дейди Нилуфар Шамшетова. – Энди O‘zLiDePга аъзо бўлиб, партия мақсад ва вазифаларини аҳоли орасига тарғиб қилишда ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Чунки O‘zLiDeP биз каби ёшларни қўллаб-қувватлаш ва орзуларимизни рўёбга чиқишида яқиндан кўмак бериб келаётган сиёсий куч эканига яна бир бора амин бўлдим.  

Тадбирда “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича – Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ёшлар сиёсати, шунингдек, партиянинг мақсад ва вазифалари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

 Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1173
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир тумани 2018-10-30 12:27:33

Ешларнинг жамиятдаги фаоллигини янада оширишда, уларни хар тамонлама куллаб кувватлашда ва албатта тадбиркорлик кобилиятини кучайттиришга каратилган партиямиз тамонидан утказилаетган тадбирлар уз самарасини бермокда. Ешларимизнинг кун кундан талапчанглиги, барча янгиликларга кизикиши ва тадбирларда уз фикрлари билан уртоклашмокда


Бекназаров Қутлибай Нийетбаевич2018-10-30 09:17:47

Партиямизнинг бош ғояларини ёшлар онгига сингдириб борсак, келажакда катта ютуқларни қўлга киритамиз. Энг, илк янги ғоялар пайдо бўлишида ёшларнинг ҳиссалари катта ҳисобланади. Биз кўпроқ ёшларни қўллаб-қувватлашимиз ва уларнинг иҳтидоридан унумли фойдаланишимиз зарур. Нафақат фойдаланиш, уларнинг идеяларни партия фаолиятига тадбиқ этишимиз лозим. Шунинг учун Сизга, қўлни-қўлга бериб, ёшлар орасига кўпроқ кириб боришга шорлайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+