Оҳангаронда O‘zLiDePнинг 15 йиллигига бағишланган спорт мусобақаси ташкил этилди

31.10.2018, 11:43

Оҳангаронда O‘zLiDePнинг 15 йиллигига  бағишланган спорт мусобақаси ташкил этилди

O‘zLiDeP Оҳангарон туман Кенгаши партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан умумтаълим мактаблари ўртасида спортнинг футбол, волейбол ва шаҳмат турлари бўйича мусобоқа ташкил этди.

Мусобақада тумандаги 8 та умумтаълим мактаби ўқувчилари ўзаро баҳслашди.

–Ушбу мусобақани ёшлар ўртасида ўтказишдан асосий мақсад, уларни спорт билан мунтазам шуғулланишга қизиқтириш, соғлом ва баркамол авлод қилиб вояга етказишдан иборат, – дейди O‘zLiDeP Оҳангарон туман Кенгаши аппарат раҳбари О.Юлдашев. – Шу боисдан, бугун ўқувчи-ёшларни дарслардан бўш вақтларини самарали ташкил этиш бўйича қатор амалий ишларни олиб бормоқдамиз.

Тадбир якунида мусобақа ғолибларига партиянинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

O‘zLiDeP Тошкент вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1491
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+