O'zLiDeP депутати Ангренда Швеция ва Шотландиялик инвесторлар билан цемент заводи бунёд этади

05.11.2018, 09:07

O'zLiDeP депутати Ангренда Швеция ва Шотландиялик инвесторлар билан цемент заводи бунёд этади

Ангренда Швеция ва Шотландиялик инвесторлар ҳамда ўзбекистонлик тадбиркорлар ҳамкорлигида янги цемент заводи қуриляпти. Янги ишлаб-чиқариш объектининг умумий қиймати 14,5 млн. долларга баҳоланмоқда.

Куни кеча мазкур заводга тамал тоши қўйилиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари, тадбиркор А.Бегматов таъсислиги остида қурилаётган завод кунига 1200 тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга.Унинг қурилиши “АВА GTS GROUP” Ўзбек ва Швеция, Шотландия қўшма корхонаси томонидан амалга оширилади. 

Йиғилишда янги лойиҳа асосида бунёд этиладиган заводнинг истиқболдаги манзараси  акс эттирилган макет ва унда ўрин олган объектлар бўйича лойиҳа иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди. Мутлақо янгича механизм бўйича ишлаб чиқилган мазкур лойиҳа келгусида Ангрен шаҳар салоҳияти, аҳоли турмуш даражасини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Боиси, завод энг замонавий ва инновацион технологиялар ва сўнгги русумдаги ускуналар билан жиҳозланади.

Маълумот ўрнида, айни чоғда Ўзбекистонда 5 йирик цемент заводи фаолият юритяпти. “Қизилқумцемент”, “Оҳангаронцемент”, “Қувасойцемент”, “Бекободцемент” ва “Жиззах цемент” заводлари шулар жумласидандир.

O'zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1303
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+